O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

09-02-2019

Ўзбекистон давлат санъат музейининг 100 йиллик юбилейига бағишланган “сирли авангард” кўргазмаси

Ўзбекистон Давлат санъат музейи Ўрта Осиёдаги энг йирик музейлардан бўлиб, 100 йил аввал бадиий йўналишдаги ягона музей хисобланган.У ўзининг фаолияти давомида илғор маданий маърифат тарқатувчи ва илмий марказлардан бирига айланди.


Ўзбекистон Давлат санъат музейи фонди авангард йўналишида ижод қилган машҳур рус ва ўзбек  рассомларининг ноёб асарлари ўзига хос авангард санъати коллекциясига эга. Ўзбекистон Давлат санъат музейида ташкил этиладиган авангард асарлар кўргазмаси оригинал дизайн ечими билан ажралиб туради ва аксарият асарлар томошабинларга илк маротаба тақдим этилаётганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Амалда бу бетакрор асарлар тўлалигича намойиш этилмаган эди. Кўргазма “Сирли авангард” номи билан музейнинг 100 йиллигига бағишланади ва у биринчи маротаба мутахассисларга, санъат ихлосмандларига бадиий маданиятнинг нозик жиҳатларини очиб беради. Музей тўпламларида рус авангард рассомларидан Р.Фальк, П.Кандинский, А.Экстер, А.Осмеркин, К.Малевич, А.Лентулов, Л.Попова  ва бошқаларнинг асарлари сақланмоқда. Туркистон авангарди Ўзбекистоннинг тарихий маданий меросида муҳим аҳамиятга эга бўлган ноёб ҳодиса бўлди. Музей фондида авангард йўналишида ижод қилган таниқли рассомлар қаторига  А.Волков, А.Николаев (Усто-Мўмин), Ў.Тансиқбоев, Н.Карахан, В.Уфимцев, О.Татевосян кабиларни киритиш мумкин. Юбилей тадбирларининг мухим воқеаси “Ўзбекистоннинг жахон тўпламларида маданий мероси” лойиҳаси доирасида нашр этилган “Ўзбекистон давлат санъат музейининг тўплами” китоб-албомининг  тақдимоти, шунингдек, музей коллекцияси ҳақида видиоролик тақдимоти бўлади. Экспозицияда рус ва туркистон авангардининг 120 дан зиёд асарлари намойишга қўйилган. Кўргазма 08.04.2019 гача давом этади

ODZ3ueUGqw2u3v7FF5HLXQoXj4Hz9RiV

photo_2019-02-04_16-44-20

photo_2019-02-04_16-44-21

photo_2019-02-04_17-49-48

zLACN-qqrd219BMv28ZHsZXrHwhcu2q8