O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

18-05-2019

18 май Халқаро музейлар куни

great quality fausse rolex

Ўзбек халқининг тарихи нақадар залворли, халқимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Музейларимизда ўтмишдан то хозирги кунга қадар тўпланган турли йўналиш ва соҳаларга таълуқли ёдгорликларининг амалдаги қонун-қоидага мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.
Музейлар маънавий ва маърифий илм ўчоғи сифатида доим тараққиётда, ривожланиш ва ўзгаришда. Уларнинг захираларини доимо бойитиб бориш, тўпланган музей ашё ва коллекцияларини келажак авлодларга бус-бутун холатда етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этади. Ушбу даргоҳда ўз касбининг фидоий инсонлари фаолият юритадилар. Улар томонидан яратиладиган ҳар бир экспозиция ўзининг мафтункорлиги, тарихий аҳамияти ва жудаям бой тарихий ёдгорликларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли хисобланади. Бугунги кунда музейларимизга катта аҳамият қаратилмоқда, Президентимиз ташаббуслари билан 10 йиллик давлат дастурини қабул қилинганлиги, яъни 2017-2027 йиллар давомида юртимиздаги барча музейларни реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш айнан маданият соҳасидаги бугунги кун долзарб масалаларидан бири эди. Хозирги кунда ушбу масалалар ўз ечимини топмоқда. Кун сайин ҳалқаро даражада музейларимизга бўлган қизиқиш янада ортиб бормоқда. Бу албатта давлатимизга ташриф буюрган сайёҳни музейларимиздаги ашё ва коллекцияларни тамоша қилаётганида янада яққолроқ сезилади. Ўзбекистон давлат санъат музейи ходимлари бугун 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан 2 та янги экспозицияни яратган. Бу экспозициялар “Музей фондида сақланаётган гиламлар намойиши” ва “Буюк рассом А.Абдуллаев ижодига назар” номли кўргазмалардир. Тез кунларда музей фондида сақланаётган XIX асрга тегишли бўлган Европа соатсозлиги ашёлари тўпламининг намойиши “Вақт ўтар, умр давом этар…” номли кўргазманинг очилиши кўзда тултилган. Бу барча кўргазмалар 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан ўтказилмоқда. Бугун музейимиз кеч соат 22.00 қадар ўз фаолиятини давом эттиради. Барча юртдошларимизни ушбу кун билан самимий муборакбод этамиз ва музейимизга таклиф қилиб қоламиз.