O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

17-09-2014

05.04.2014 Сомон санъати

Инсон ақл идроки ҳамда яратувчанлиги билан табиатда бошқа жонзодлардан ажралиб турувчи буюк зод. У яратган ноёб санъат асарлари, кашфиётлар, илм-фан йўлидаги ютуқлари юксак қадр-қимматга сазовор бўлмоқда.
Қалбида Муқаддас Ватан, хур диёр тушунчаларини чин дилдан хис этган ҳар бир маънавияти юксак инсон юрт истиқболига, унинг тараққиёти ва келажагига ўз хиссасини қўшишдек шарафли мақсад билан яшайди.
Юртимизда 2014 йил 2-8 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори ва Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғига биноан “Музейлар ҳафталиги” этиб белгилганлиги муносабати билан Ўзбеистон Давлат санъат музейи ҳафта давомида турли тадбирлар ҳамда кўргазмалар, илмий семинарлар, мактабгача таълим муассалари тарбияланувчилари учун қўғирчоқбозлик санъати, қўғирчоқ томошалари намойиши каби тадбирлар ўтказмоқда. Махорат дарси ҳам мазкур тадбирларнинг узвий қисми саналади.
Юртимиз истиқлолга эришилган дастлабки йиллардан турли соҳалар каби миллий хунармандчиликка ҳам кенг эътибор ва имкониятлар яратилмоқда. Ушбу имкониятларнинг самараси ўлароқ “Бадиий сомон санъати”да улкан ютуқларга эришилмоқда. Ёш ижоткор Жасур Жумаев мазкур санъат йўналишида ижод қилиб келаётган ижодкорлардан.
Сўлим тоғ қишлоғида туғилиб вояга етган Ж.Жумаев ёш бўлишига қарамай улкан мувофақиятларни қўлга киритиб келмокда. 2003 йил ўрта мактабни томолаган ижодкор 2007 йил Келажак овози кўрик танловидан совринли ўринни кўлга киритиб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига имтиёзли ўқишга қабул қилинди. Шунингдек Жасур 2009 йил “Ташаббус-2009” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади. 2012 йилда эса “Менинг юртим – менинг ифтихорим” кўрик танловида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек Жасур ўз қобилиятини мултипликатция сохасида чархлаш мақсадида 2012-2014 йилларда К.Беҳзод номидаги МРДИ Мултипликация йўналишида Магистратура босқичини тамомлади.
Жасур Жумаев “Бадиий сомон санъати”да асосан минатюра йўналишидаги асарлар яратади. Ижодкорнинг асарларида ўзбек миллий эртак қахрамонлари, юмористик қиёфалар, юртимизнинг тарихий меъморий ёдгорликлар мавзуси хукумронлик қилади.
Бугунги маҳорат дарси Жасур учун ўз қобилиятлари намойишига навбатдаги имконият эшигини очмоқда. Эндиликда у билимларини санъат иштиёқмандлари билан кенг даврада ўртоқлашади.
Ижодкор маҳорат дарсида “Бадиий сомон санъати”нинг нозин сир асрорлари, жозибасининг сеҳри, сомондан юксак санъат асари яратилишининг ибтидосидан то интихосигача бўлган нозик меҳнатини ўзи яратган асарлари орқали намоёт этади.
Маҳорат дарси юртимизда ёш авлодга қаратилаётган эътиборнинг кичик бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. Ёшларни санъатга бўлган меҳрини шакиллантириш, шунинг билан бир каторда Ўзбекистон Давлат санъат музейининг кўргазма залларидан ўрин олган номоддий бойликларимиз билан янада яқинроқ таништириш.