O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

17-09-2014

04.09.2014 «Мебелсозлик санъати»

Ўзбекистон инсоният тарихининг турли даврларига оид кўплаб ноёб музей экспонатлари сақланаётган мамлакатлардан биридир. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, мамлакатимизда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, улар воситасида халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу нарса Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорларида, 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Музейлар тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ҳукуматнинг музейлар ва музейшуносликни ривожлантиришга қаратилган қатор қарорларида ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон Давлат Санъат музейида ҳам 2-8 сентябр «Музейлар хафталиги” тадбири доирасида ва “Истиқлолимизнинг ёрқин кўзгуси” мавзусидаги чора-тадбирлар юзасида тадбирлар ўтказилади. Режага асосан 2014 йил 4 сентябрда музейда ўтказиладиган «Мебелсозлик санъати» музей тўплами асосида илмий маъруза бўлиб ўтмоқда.
Ўзбек халқи ўзининг қадимий санъати билан жаҳонга машҳурдир. Зеби зийнатли буюмлар ясаш санъати халқимиз ижодининг энг қадимийларидан ҳисобланади. Бу нодир халқ бадиий ҳунармандчилиги меъморий ёдгорликлар, ганч, ёғоч ўймакорлиги, наққошликда, шунингдек мисгарлик, заргарлик, кулолчилик, гиламдўзлик, ипак ва ип газламачилиги, заргарлик, каштачилик ва ўнлаб бошқа амалий санъат турларида ўз наъмуналарини сақлаб қолган. Бугунги кунда юксак ва ноёб санъат дурдоналари даражасига кўтарилган бу бебаҳо меросимиз музейларимизда сақланиб келинмоқда.
Музей – инсоният хотира китоби сифатида ғоят муҳим ўрин тутади. Унда сақланаётган ноёб экспонатлар инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, умуминсоний қимматга эгадир. Мебель сўзи лотинча mo-bilis сўзидан олинган бўлиб, силжийдиган, ҳаракатланадиган маъноларини англатади. Мебель французча –meuble, итальянча – mobile, испанча – meubles дейилади.
Ўрта Осиё халқлари антик даврдаёқ мебеллар ясаш техникасини ўзлаштирган эдилар. Бунга далил Ниса ва Ай-Хонум қадимги шахар харобаларида олиб борилган археологик қазиш ишлари даврида фил суягидан ясалган 30 га яқин подишохларнинг тахтларини суянчиқсиз диванлари ва скамейкаларининг фрагментлари топилган. Мебельсозлик техникасида ясалган ашёлар қадимги анъаналар каби ёғочдан ясалиб кейинчалик сифатлари ортиб борган.
Мана неча йилдирки ҳаракатланадиган ва мувофиқлаштирилган мебель инсоният билан ёнма-ён келяпти. Мебель инсоният учун турли мақсадларда хизмат қилиб келиш билан бирга унинг кўплаб талабларини ҳам қондирмоқда. Энг биринчи ясалган мебеллардан фарқли ўлароқ, вақт ўтган сари мебел буюмлари декорация ва байрамона тадбирларни безаш мақсадида чиройли, мураккаб, қимматбаҳо тус олиб борди.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи инсоният тарихининг турли даврларига ва турли давлатларга оид кўплаб ноёб санъат асарлари сақланаётган музейлардан биридир. Бу санъат асарлари йиллар давомида мутахассислар томонидан ўрганилиб кўплаб илмий мақолалар, йўл кўрсаткичлар, катологлар, альбомлар тайёрланган. Лекин музейнинг мебеллар тўплами алоҳида коллекция сифатида шаклланиши яҳлит илмий иш сифатида ўрганилмаганлиги мавзу долзарблигини касб этади.
Музейлардаги ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, ватанга садоқат туйғулари шаклланади.