O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

17-09-2014

03.09.2014 “Пўлатовлар оиласи Қўғирчоқ театри”.

03.09.2014.Она Ватанга, юртга чин дилдан меҳр қўйган инсон ҳамиша унинг равнақига ҳисса қўшиш, атрофдагиларга фойда келтириш мақсадида яшайди.
Маънавият – юрт кўзгуси, уни англаш учун, боболаримиздан қолган мерос – санъатни, тарихни кенгроқ тушунтириш учун иложи бўлса, ҳар бир жойда ва маҳаллада музейлар ташкил қилиш, ёш авлод билан кўпроқ ишлаш керак бўлади. Шунингдек,Ўзбекистон Давлат Санъат музейида ҳам 2-8 сентябр «Музейлар хафталиги” тадбири доирасида ва “Истиқлолимизнинг ёрқин кўзгуси” мавзусидаги чора-тадбирлар юзасида тадбирлар ўтказилади. Режага асосан 2014 йил 3 сентябрда музейда ўтказиладиган “Пўлатовлар оиласи Қўғирчоқ театри” томошаси боғча болаларига кўрсатилади.
Дейдиларки, биргина иш билган инсон ўз ортидан юзлаб одамларни эргаштира олиши, керак бўлса, уларга нафи тегиши мумкин. Бугунги замон зайли ҳам шундай. Иш билганга минг танга дегувчи даврлар келди. Бахтиёр ака Пўлатовлар минг танга топиш илинжида эмас, балки эзгулик, савоб йўлида ўзлари яратган қўғирчоқлар орқали ёш авлодга зиё нурини тарқатмоқдалар қилмоқдалар.
Бахтиёр ака ва Дилдора опа Пўлатовалар олийгоҳда бирга билим олишган ва бир – бирлари билан дил ришталарини боғлаб оила қурганлар. Мактабда ҳам бирга ишлашган. Бахтиёр ака математика, Дилдора опа физика фанидан бир неча йиллар давомида болаларга сабоқ беришган. Уларнинг касби ўқитувчи бўлгани билан томирларида ҳунармандларнинг қони оқарди. Чунки, иккиларининг хам олдин яшаб ўтган тўрт авлод вакиллари ҳунарманд бўлишган эди – да!
Дилдора опанинг авлодлари ип йигириб бўз тўқишган, каштачилик билан шуғулланишган экан, Бахтиёр аканинг боболари кўзга кўринган, эл оғзига тушган дурадгор уста бўлган. У ҳам шу ҳунарнинг давомчисидир.
Дилдора опа ва Бахтиёр ака ҳунарларига қизиқиб, томоша қилгани келган болаларга бўш вақтларида шу ерга келиб эркин ижод қилишлари мумкинлигини айтиб ва уларнинг истаган санъат тури билан машғул бўлган пайтларида қўлларидан келганича йўналиш ва маслаҳат берадилар. Шу билан бирга она табиатга муҳаббат, ўзбекона одоб, катталарга ҳурмат каби тарбиявий сабоқларни беришни унутишмайди. Атрофимиздаги жонли табиатга мухаббат, одамлар ортиқча кераксиз деб билган буюмлардан ҳам қандайдир санъат асари яратишни ҳунар қилиб олган турфа ёшдаги шогирдлари ўймакорлик, тошларга расм чизиш, тўқиш, турли мева ва гул уруғлардан безаклар ясаш билан бирга табиатга меҳр уйғотиб, қизиққан ҳунарга эга бўла бошлайдилар.
Дарҳақиқат, табиатга, санъатга меҳр қўйган инсон ёмонлик қилишни ўйламайди. Маҳалла болаларини касбга йўналтиришдан ташқари мана шу ҳудуддан таълим муассасалари билан доимо ҳамкорликда иш олиб бораётган Дилдора опа фанлар бўйича ўтказиладиган турли семинар ва кўргазмаларда ҳам иштирок этиб турадилар.
Бугунги тадбиримизда хунарманд Пўлатовлар иштирокида қўғирчоқ театри ва қўғирчоқларни ўйнатиш санъати ҳам болаларга намойиш қилинади. Қўғирчоқ театри дастурида фойе залини болаларга қовоқлардан ясалган турли хил нарсалар ва мева уруғларидан ишланган қизиқарли безаклар, қўғирчоқлар театрини томоша қилиш залида эса “Нўхот полвон” эртагини намойиш этилади ва “Қўғирчоқлар рақси” кўрсатилади.