O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

28-10-2015

“Ёрқин қадриятлар тараннуми”

Рассом Ортиқали Қозоқовни юртимизда ўндан ортиқ кўргазмалари ташкил этилган. Америка, Италия, Швеция, Австралия, Германия, Корея, Япония, Франция сингари дунёнинг 25га яқин мамлакатлари шахсий коллекция ва галереяларидан асарлари жой олган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг нуфузли идора ва муассасалари, музейларида қатор картиналари намойиш этилиб келинмоқда. 100га яқин республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчиси.  

Ижоди хақида китоблар, монографик альбомлар, хужжатли фильм суратга олинган. 1994 йил Измир (Туркия) 1996 йил Москва (Россия), 1997 йил Любек (Германия), 1998 йил Нагано (Япония) 2004 йил Дехли (Хиндистон), 2007 йил Кохира (Миср), 2008 йил Эдерне (Туркия), 2012 йил Борнмут (Англия), 2013 йил Инчон (Корея), 2014 йил Салоники (Греция), 2015 йил Казерта (Италия) шаҳарларида шахсий кўргазмалари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси саньат арбоби, Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Бадиий Академиянинг Олтин медали соҳиби. Халқаро мукофотлар, диплом ва сертификатлар билан тақдирланган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва Дизайн институтида ёшларга сабоқ беради, “Маданият ва маърифат” каналида “Мўйқалам мўжизалари” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси хамда жамоат ишларида фаолият олиб боради.

Рассом бугун ўз ижодий кўргазмасида 55та асари билан иштирок этмоқда. Ушбу асарлар ўзбекона урф одатлар, миллий қадриятлар, юртимизнинг байрамларини ёрқин ранглардаги аксини мужасалаштиргандир. Айниқса “Навруз”, “Ўзбек кураши”, “Она”, “Гавхаршодбегим портрети”, “Сароймулкхоним портрети” каби асарлар рассомнинг ўз юртига садоқати, урф одатларига хурматини кўрсата олади. Ортиқали Қозоқов кўргазмада Ўзбекистон Давлат санъат музейига “Ўзбек кураш” номли асарни совға қилди.

Карло Роберта Шаша, саньатшунослик фанлари доктори, профессор. Италия:

“Маэстро Қозоқов асарларида сокинлик кўзга ташлансада, унинг ортида шижоат барқ уриб туради.”

 

Жакдеш Татлер, Давлат ва жамоат арбоби, йирик коллекционер. Ҳиндистон:

“Ортиқали Қозоқов асарларида турфа хил мавзу ва шаклларни ўзига хос ёрқин тарзда ифодалайди, томошабиннинг кўнглига ўзбекона лутф билан кириб боради.”

Стенли Уайтес, Борнмут шаҳри мери. Англия:

“Рангтасвир устаси Қозоқов асарларини томоша қилиб, уни афсонавор мусаввир дегим келди, чунки унинг асарлари хаёлот билан борлиқни бетакрор шаклда бирлаштириб илиқ жўшқинликни қалбга жо эта олиши ҳайратланарлидир.”

 

Квон Сонг, таниқли жамоат арбоби, ишбилармон тадбиркор. Жанубий Корея:

“Ўзбек рассоми жаноб Қозоқов шарқона урф одатлар, қадриятларни тасвирлаб, Ўзбекистоннинг бетакрор ранглари, қалби самимиятга лимо-лим юртдошларини гўзал тарзда мухлислар хотирасига ёрқин тарзда олиб киради.”