O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

20-11-2017

РЎЗИБОЕВНИНГ “АРМУҒОН” НОМЛИ КЎРГАЗМАСИ УЧУН ПРЕСС-РЕЛИЗ

Юртимизда ХХ асрда санъат соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди. Санъатнинг турли йўналишлари қатори тасвирий санъатнинг ривож топиб, кўплаб рассомлар ва ҳайкалтарошлар етишиб чиқди. Айниқса, истиқлол йилларида ижодкорларга кенг имкониятлар берилиб, уларнинг ижодий фаолияти янада кенгайди. Шундай таниқли ижодкор рассом ва ҳайкалтарошлардан бири Дамир Рўзибоевдир. Унинг ижодини севиб томоша қиладиган мухлислари нафақат юртимизда балки, дунёнинг турли ҳудудларидан топиш мумкин. Халқимиз у кишининг ижодини доим интиқлик билан кузатиб боради. Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2017 йилнинг 17-ноябрь куни соат 16:00 да Дамир Рўзибоевнинг асарларидан иборат “Армуғон” номли кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазма машҳур устоз ижодкорларга бағишланганлиги билан аҳамиятлидир. Унда Маъмуржон Узоқов, Муҳаммад Отажонов, Отаназар Матёқубов, Ирода Дадажонова, Усто Олим, Алексей Устименко каби машҳур шахсларнинг тасвирий санъатнинг турли йўналишдаги тасвирларини тамоша қилиш мумкин бўлади.
Дамир Рўзибоев 1939 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1954 йилда эса П. Беньков номидаги республика бадиий билим юртини муваффақиятли тугатади. Билим юртида таълим олган йиллари таниқли рассом Александр Николаевич Волков билан танишиши, унинг ижодий фаолиятини шаклланишида катта аҳамият касб этади. Дастлаб рангтасвир ва графика санъати билан шуғулланган Дамир Рўзибоев ҳайкалтарошлик оламига асосан 60 – йилларда кириб келади. Дамир Рўзибоев машҳур археолог Г. А. Пугаченкова уюштирган археологик экспедецияларда ҳам фаол қатнашади.
Д. Рўзибоев тенгсиз доирачи уста Олим ҳайкал-портретида усул оҳангларига муносиб тасвирий ифода топишга ҳаракат қилган. Нодир овоз соҳиби Маъмуржон Узоқов, ёзувчи Алексей Устименко, юртимизда ва чет элларда тан олинган чинакам мусиқашунос олимлар Отаназар Матёқубов, Муҳаммад Отажонов, “Ёш куч” журнали бош муҳаррири бўлиб ишлаган, санъатшунос, журналист Ирода Дадажонова каби санъат ва маданият фидойиларининг тасвирлари ижодкор томонидан шу қадар истеъдод билан ишланганки, гўё бу қўл меҳнати эмас, қалб меҳнатига ўхшайди. Шунинг учун асарлар томошабинни ўзига ром эта олади.
Кўргазманинг очилиш маросимида таниқли рассомлар, ҳайкалтарошлар, санъатшунослар, ёш ижодкорлар, талабалар кенг томошабинлар иштирок этадилар.
Кўргазмада намойиш этиладиган асарлар ёш ижодкор қалбларга илҳом бағишлайди, кенг томошабинлар учун эстетик завқ ва ором бера олади. Ушбу тадбирниг очилиш маросими ва кўргазмага ташриф буюриб Дамир Рўзибоевнинг ижодининг нозик сирларига яна бир бор ошно бўлиш мумкин.