O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

29-08-2017

«Навоийдан куч олган мусаввир»

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН
ХАЛҚ РАССОМИ Ч.АХМАРОВ АСАРЛАРИНИНГ “НАВОИЙДАН КУЧ
ОЛГАН МУСАВВИР” НОМЛИ КЎРГАЗМА УЧУН
Ўзбекистон тасвирий санъатида миниатюрага хос ажойиб рангтасвир асарларини яратиб миллий санъатимизнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган бу буюк рассомнинг ўз ижод йўли ва санъат мактаби мавжуд.
Чингиз Аҳмаров 1912 йилда Россиянинг Троицк шаҳрида таваллуд топган. Уларнинг оиласи давр тақозоси билан Ўзбекистонга келади. Рассом ёшлик йилларидаёқ Қарши, Самарқанд шаҳарларидаги шарқона меъморчилик обидалари ва ўзбек амалий санъат сирлари билан астойдил танишади. Чингиз Аҳмаров ўзбек халқининг тарихи, унинг анъанавий санъат меросига қизиқади. У жуда кўплаб ўзбек адибларининг, жумладан Хазрат Алишер Навоий асарларини ўрганар экан ўзбек миллий адабиётига, шеъриятига маҳлиё бўлади. Гўзаллик сирларини қидириш мусаввирнинг Навоий ижодига янада чуқурроқ киришга жалб қилади. “Хамса” даги воқеалар нафислигини сезган рассом уни бўёқларда жонлантиришга киришар экан, ҳар бир асар устида қайта – қайта меҳнат қилиб тўлақонли ва гўзал сиймоларни яратишга муяссар бўлади. Мусаввирнинг мўйқаламига хос шарқона образлар ва қиёфалар такрорланмас тарзда юзага кела бошлайди. “Садий Искандарий”, “Фарҳод ва Ширин”, “Баҳром Гўр ва Дилором”, “Лайли ва Мажнун” суратларида миллий туйғу ва анъаналар гавдалантирилади. Портретлардан (“Зулфияхоним портрети”, «Р.Тимуров портрети», маиший мавзуларда композициялар («Бухороча рақс», «Хоразмча рақс», «Хуш келибсиз» ва б.) рангтасвир асарларини яратди.
Ч.Ахмаров қайси сохада ижод қилмасин, унинг ижодида миллий образлар етакчи ўринда бўлди. У…ер усти қурилмалари ва ер ости қасрларига расмлар ишлади. Буюк ижодкор Ўзбекистон ва ундан ташқарида кўплаб деворий расмлар ишлади. Жумладан 1959 йили Қозон опера ва балет театри, 1960-70 йилларда Тошкентда Навоий номидаги Адабиёт музейи, Алишер Навоий номли ўзбек давлат академик катта театри, «Беруний номидаги Шарқшунослик институти», Санъатшунослик илмий текшириш институти, Самарқанддаги Улуғбек меъмориал музейи, «Юлдуз» ресторани учун деворий расмлар чизди Тошкент метрополитенни Навоий бекати панноларининг эскизларини яратди. Рассом 60 – йилларда ҳам мумтоз адабиётимизга таяниб ажойиб рангтасвир асарларини яратди. Унинг ҳар бир асарида ўзбек халқининг тарихи, улуғ мутафаккирларининг сиймолари, гўзаллик тимсоллари шундай бир жозибали тасвирланганки, ҳали ҳеч бир рассом Чингиз аканинг мўйқаламига хос бундай хусусиятларни жамлаштира олгани йўқ. Чингиз Аҳмаров Ўзбекистон тасвирий санъатида миллий анъаналарни бўёқларга тўйинтириб унинг характерини тўлалигича ифодалаб бера олган улкан истедод эгасидир.
Рассом дастгоҳли ранг-тасвир соҳасида ҳам самарали ижод қилди. Ижодкорнинг бу соҳадаги энг яхши асарлари ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланмоқда
Кўргазмада Чингиз Аҳмаровнинг ноёб ранг-тасвир асарлари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади. Ҳозирги глобаллашув жараёнида ёшларни миллий руҳда тарбиялашда рассом асарларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир.
Кўргазма очилиши 2017 йилнинг 28 июл куни 11 00 да ўтказилиши режалаштирилган.