O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

04-06-2018

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА 1-июнь Халқаро болалар кунига бағишланган

Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик бошланди. Ушбу ҳафталик доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб болалар учун тадбирлар, хайрия акциялари ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон Давлат санъат музейида ҳар йили Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ўзгача тарзда нишонланиб келинади. Шу муносабат билан Халқаро болалар кунига бағишлаб 2018 йил 2-июнь куни соат 11:00 да “Ҳар доим бўлсин қуёш” номли байрамона тадбир ташкил этилди.
Тадбирда болалар учун кўргазмалар, концерт дастурлари болалар қувончига янада қувонч қўшди. Кўргазмада болаларнинг ижод намуналаридан тасвирий санъат ишлари намойиш этилди. Концерт дастурида Успенский номидаги мусиқа мактабининг ўқувчилари гўзал куй-қўшиқлар билан томошабинларни хушнуд этди. Республика эстрада-цирк коллежи ўқувчилари ўзларининг турли цирк томошалари, масхарабозлик чиқишлари, рақс дастурлари билан тадбирга янада байрамона руҳ бағишлади.
Тадбир давомида байрамона кечага ташриф буюрган болаларга музей номидан совғалар берилиб, бу уларнинг янада хурсандчилигига сабаб бўлди.
Тадбирда турли ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар, болалар, музей жамоаси, музейга яқин маҳаллаларнинг аҳли ва кенг томошабинлар ташриф буюрдилар.