O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

21-04-2016

Мусиқали концерт бошланиши 2016 йил, 20 апрел соат 13.00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносида ўтказилишини маълум қиламиз

Ўзбекистон Давлат санъат музейи истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ижодини ривожлантириш дастури доирасида Республика ихтисослаштирилган мусиқали академик лицейи ўқувчилари иштирокида мусиқали концерт ўтказилади. Концертда РИМАЛ ўқитувчиси Гульнар Сулейманованинг скрипкачи синфи ўқувчилари жаҳоннинг машҳур композиторлари хотирасига бағишланган мусиқали дастурини намойиш этадилар.
Ушбу дастурда Пабло Сарасати ва В. Цибин тарантеллалари, Сулейман Юдаков ва Анвар Эргашев асарлари, жаҳон пианистлари ва скрипкачилари ижро этган асарлар, рус ва жаҳон классик мактабининг вакили Петр Чайковский, Рейнгольд Глиэр ва Никола Паганинининг романс ва концертлари ёш истеъдодлар томонидан ижро этилади.
Шунингдек, ўқувчилар Франция композитори Жуль Муке ва юртимиз классика мактаби вакили Анвар Эргашев асарларини флейта орқали куйлаб берадилар.
Мусиқали концерт бошланиши 2016 йил, 20 апрел соат 13.00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносида ўтказилишини маълум қиламиз.