O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

22-12-2017

(Русский) Выставки посвященной 100 летию со дня рождения узбекской художницы Шамсрой Хасановой “Узбекистон тасвирий санъати маликаси” (Принцесса узбекской живописи)

Азалдан аждодларимиз илм-фан, маданият, санъат соҳаларига алоҳида аҳамият бериб келганлар. Юртимиз маданияти ва санъатининг ривожланиши ХХ асрда ҳам халқимизнинг фидойи ижодкорларининг заҳматлари эвазига бир нафасгада тўхтагани йўқ. Айниқса, бунда тасвирий санъат усталарининг алоҳида ўрни бор. Бу санъат турининг бу даврдаги тараққиётида аёлларнинг ўрни ҳам катта эканлиги айниқса, эътиборга молик воқейликлардандир. Шундай фидойи тасвирий санъат усталаридан бири Шамсирўй Ҳасановадир.
Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2017 йилнинг 22-декабрь куни соат 14:00 да рассом таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон тасвирий санъатининг маликаси” номли кўргазма ташкил этиш режалаштирилди. Унда Ш. Ҳасанованинг музей фондида сақланаётган сара асарлари намойиш этиш кўзда тутилган.
1917 йил 6-августда Тошкент шаҳрида оддий меҳнаткаш ўзбек оиласида қиз фарзанд дунёга келади. Ота-онаси унга Шамсирўй деб исм қўйишади. Отаси заводда узоқ вақт ишчи бўлиб ишлаб 1933 йилда меҳнат ногирони бўлиб қолади. Онаси уй бекаси сифатида фарзандларининг тарбияси билан шуғулланади.
Шамсирўй 1924 йилда Тошкент шаҳридаги Зебунисобегим номли мактабда таълим ола бошлайди. Кейинчалик мактабнинг номи бутунлай ўзга бир шахс номи билан аталган бўлсада, ёш қизнинг қалбида Зебунисобегимнинг сиймоси муҳрланиб қолди. Ижодкор рассом бўлиб улғайганида бу тарихий аёлнинг тасвирини гавдалантиришга муваффақ бўлди.
1930 йилда мактабни тугатиб, Тошкент Педагогика билим юртида ўқий бошлади, 1933 йилдан Тошкент тасвирий санъат билим юртида ўқишни давом эттириб 1938 йили ўқишни муваффақиятли якунлади. Бу даргоҳда у кўплаб устозлардан, жумладан, замонавий ўзбек рассомчилигининг намоёндаларидан бири А. Н. Волковдан рассомчилик сирларидан чуқур билим олади.
Ш. Ҳасанова 1938-1939 йиллар санъат бошқармасида инспектор бўлиб ишлайди, 1939-1940 йиллар давомида Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси қошидаги ёш рассомлар студиясида икки йиллик курсда малака оширади. Шунингдек, 1939-йилда Ўзбекистон Давлат санъат музейига экскурсавод бўлиб ишлай бошлайди. Ҳақиқатда Ш. Ҳасанованинг ҳаётида Ўзбекистон Давлат санъат музейи муҳим ўрин тутади. Негаки, музейнинг ХХ аср 40-50 йиллардаги фаолияти айнан мана шу фидойи аёлнинг матонати, меҳнати ва шижоати билан боғлиқдир. Шунингдек, Ш. Ҳасанованинг таниқли рассом, маҳоратли ижодкор бўлиб етишишида ҳам музей жамоасининг ўрни каттадир. Рассом умрининг охирига қадар шу даргоҳда фаолият олиб борди ва шу даргоҳда ижод қилди. Ўзининг ижодий услубини ярата олди. У 1941-1943 йилларда музейда илмий ходим, 1943-1946 йилларда музейнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатади. 1946 йилда Ўзбекистон Давлат санъат музейи директори лавозими йигирма тўққиз ёшли қизга ишониб топширилади. Аммо рассом бетоблик туфайли 1956 йил ҳаётдан кўз юмади. Ш. Ҳасанова ижодиёти ўзбек тасвирий санъати тарихида муносиб ўринга эга ҳисобланади. У тасвирий санъат билан дастлаб шуғулланган ўзбек аёлларидан бири бўлганли учун ҳам “тасвирий санъат маликаси” ҳисобланади.
Кўргазмада юртимизнинг турли ўқув даргоҳларидан профессор ўқитувчилар, талабалар, таниқли рассомлар, санъатшунослар, кенг томошабинлар ташриф буюриши кутилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этиб санъат гулшанидан баҳраманд бўлиш билан бирга, руҳий эстетик завқ ва ором оласиз деган умиддамиз.