O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

01-06-2015

“Бир асар кўргазмаси”

Жорий йилнинг 21-25 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни ўтказади. 

“Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Дамир Рўзибоевнинг “Бир асар кўргазмаси” номли кўргазма Ўзбекистон Давлат санъат музейида намойиш этилади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Рўзибоев 1939 йил Самарканд шаҳрида туғилган. 1954 йилда эса П.П.Беньков номидаги республика рассомчилик билим юртини муваффақиятли тугатади. Битиргандан сўнг Санкт-Петербург билим юртига бормасдан, Марғилон шаҳри тарихи ва кадимий шаҳарлари,  ижодкорга илҳом бахш этган.

Дастлаб рангтасвир ва графика санъати билан шуғулланган Дамир Рўзибоев ҳайкалтарошлик оламига асосан 60 – йилларда кириб келади. Дамир Рўзибоев машҳур археолог Г.А.Пугаченкова уюштирган “Халчаён” археологик экспедецияларида  ҳам фаол қатнашади.

Дамир Рўзибоев яратган асарлар кўпгина музейларда ва кўпгина  мамлакатлар кўргазмаларида қатнашган.

Ўтмиш ҳайкалтарошлигидан таъсирланиб яратган “Қора рельф” асарида қадимги ривоятларни эслатувчи қиёфа гавдаланади. Бир қатор портретларида эса замонавий руҳ ва ҳамюртларимизнинг образлари ўз аксини топган. Унинг таниқли асарларидан “И.В.Савицкий портрети” 1984 йили Москва шаҳрида Третьеков галерияси коллекциялари орасидан жой олади. “Қуш” номли иккита асари Москва давлат шарқ халқлари музейи экспозициясидан доимий жой олган.

Доимий изланиш натижасида яратилган санъат асари ўзининг мусиқавий оҳангдорлиги билан томошабинни ўзига жалб қилади.

Бугунги кўргазмада, мармардан ишланган ҳайкал, давлатимиз рамзи ҳисобланган бахт тимсоли афсонавий Хумо қушининг тасвири намойиш этилмоқда.

Ижодкорнинг айтишича – “Мен бу образни бугунги кун талаб-ихтиёрларига кўра қайта яратмаслигимнинг иложи йўқ эди.  Бу афсонавий қуш тимсоли қадимийлигига  қарамасдан унинг ҳаққоний тасвири ёки бадиий талқинига эга эмас эди.  Кўп йиллар давомида бу бадиий образ ҳақида ўйлаб, камина ҳам бу эзгу ният йўлида ҳисса қўшиш  мақсадида, уни пластик кесимда  хайкалтарошлик санъати кўринишида амалга оширишга қарор қилдим. Хумонинг поклик ва инсонпарварлик фазилатлари менга доим илҳом бағишлайди. Тасвирчага, бизга бирмунча яқин бўлган, мўмин ва латофатли қумри қушни асос қилиб олдим. Албатта, ҳаётдаги қушдан  асосий жихатларини олиб, унга бақувват қанотлар ва шохлик тожини бахш этдим.  Қуш йирик нақшлар билан безатилган  тахт устида учишга шай бўлиб турибди.  Бу бизнинг қадимий тарихимиз ва бугунги ҳаётимиз тимсолидир”.