O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

19-10-2017

“ДАРЁГА ИККИ МАРТА КИРИШ”

Ўзбекистон заминида туғилиб вояга етиб, таълим-тарбия олиб, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ижодкорларни дунёнинг кўплаб давлатларида учратиш мумкиндир. Уларнинг эришаётган ютуқларида юртимиз таълим тизимининг, мураббийларининг, устозларининг, халқининг катта меҳнати ва эътибори асосий устун вазифасини ўтайди. Шундай фидойи ижодкорлардан бири Андрей Есионовдир. У Тошкент шаҳрида туғилиб, шу шаҳарда таълим олди. Тошкентда ҳозирги К. Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институтида олий маълумотга эга бўлди. Шу вақтлардан рассомлик ижоди юқорига кўтарила бориб, ўзининг услубини яратишга ҳаракат қила олди. А. Есионов яратган асарлар Россиянинг турли музейлари экспозицияларидан ўрин олиб, таниқли рассом бўлиб етишди. Ижодкор Россия рассомлар уюшмасининг аъзоси ҳисобланади. Унинг ижодий ишлари асосида Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2017 йилнинг 14 октябрь куни соат 17.00 да кўргазманинг ташкил этилиши режалаштирилган.

Кўргазмада А. Есионовнинг энг сара асарлари намойиш этилиб, рассомнинг ишлари концептуал жиҳатдан пухта ва муайян мақсадга йўналтирилганлиги билан алоҳида эътиборни ўзига тортади. Ушбу асарларда ҳозирги замон тасвирий санъатининг шиддати, гўзаллиги ва нафосати барқ уриб туради. Жумладан, акварель жанрига хос кичик ҳаётий саҳналари, портрет ва типажларга бой асарларида натурага оид воқеа-ҳодисаларнинг тасвирида вақтнинг тўхтовсиз шиддати ўтиб бораётганлиги маҳорат билан ифодаланади. А. Есионов акварелчи мусаввир сифатида ўзи шоҳиди бўлган манзара ва ҳодисалардан олган чуқур таассуратларини асарга маҳорат билан сингдира олиш қобилиятига эга. Уларнинг барисида рассомнинг ва у танлаган қаҳрамонларнинг шахсияти, ёши ва ҳаётий тажрибаси, миллий- этник қадриятлари акс этади. Айтайлик, тасвирлардаги нуроний чолнинг, саёҳатчининг ёки шунчаки дарбадар дарвешнинг ҳам чарчоғини, шодлигу қувончларини, ўй-хаёлларини ҳис этиш мумкиндек туйилади.

Кўргазмада таниқли рассомлар, санъатшунослар, ёш мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва томошабинлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу ижодий тадбирда иштирок этиб тасвирий санъатнинг бетакрор сара намуналарини томоша қилиб улкан эстетик завқ оласиз деган умиддамиз.