O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

02-03-2018

(Русский) «АНТОЛОГИЯ УЗБЕКСКОГО ПОРТРЕТА: XX ВЕК»

Мамлакатимизда ХХ асрда санъат соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди. Санъатнинг турли йўналишлари қатори тасвирий санъат ривож топиб, кўплаб рассомлар, тасвирий санъат усталари етишиб чиқди. Уларнинг тинимсиз ижоди туфайли тасвирий санъатнинг турли жанрларида тараққий этиб, жумладан, ХХ асрда юртимизнинг таниқли рассомлари томонидан портрет жанрида ҳам ажойиб асарлар яратилди.
Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2018 йилнинг 02-март куни 16:00 да очиладиган “ХХ аср: ўзбек портрет антологияси” номли кўргазмада музей фондида сақланаётган таниқли ўзбек рассомлардан А. В. Исупов, Л. Насриддинов, О. К. Татевосьян, А. А. Абдуллаев, А. Е. Винер, П. П. Беньков, З. М. Ковалевская, Р. А. Аҳмедов, Р. Ч. Чориев ва бошқаларнинг портрет жанрида яратган асарлари намойиш этилади.
Экспозияда ХХ асрда ўзбек портрет жанрининг тараққиёти акс эттирилиб, давр одамларнинг қиёфаси ижодкорлар томонидан маҳорат билан тасвирлаб берилган. Улар орасида ҳар хил ижодкорлар, ишчилар, меҳнаткашлар ва шу даврда яшаган бошқа одамларнинг тасвирлари яратилган. Ушбу портрет жанридаги ишларда одамларнинг ички кечинмалари, уларнинг характери, ўйлари рассомлар томонидан моҳирона ишланган. Портретларда ижодкорлар ХХ аср одамларини турли қиёфаларда ифодали, маъноли ҳолатда, ички ҳиссалари билан жонлантириб моҳирлик билан тасвирлаган.
Ҳар бир рассом бир жанрда ижод қилган бўлсада, уларнинг ўзига хос услубларини кўриш мумкин. А. Е. Винернинг асарларида ёрқин ранглардан, Р. Аҳмедов ижодида қувноқ, ширали ранглардан фойдаланилган. П. П. Бенков ишларида импрессионизм, реализм жанрига оид асарлар ажралиб туради. Бошқа рассомларнинг ишларида ўзига хос бўёқлар акс эттирилган.
Ушбу кўргазмада турли давлат муассаларидан раҳбарлар, санъатшунослар, рассомлар, ижодкорлар, турли олий ўқув юрти профессор ўқитувчилари ва талабалари ҳамда кенг томошабинлар иштирок этиши кутилмоқда. Унга ташриф буюриб, руҳий-маънавий хордиқ чиқариб, тасвирий санъат тўғрисида билимларингизни янада бойитасиз деган умиддамиз.
Кўргазма бир ой давом этади.