O鈥榸bekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko鈥榗hasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

02-09-2015

Сентябрьга анонс 2015

Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2015 йил 2 сентябр куни “Музейлар ҳафталиги” доирасида ўзбек рассомлари Павел Бенков, Оганес Татевосян, Николай Караханларнинг машҳур мумтоз дурдона асарлари “Устоз ижодкорларга эҳтиром” номли кўргазмаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу рассомларнинг асарлари миллий санъатни ташкил топишига ҳамда ўз даврида жаҳон маданиятининг бойлигига айланишига асос бўлди. Рассомлар асарларида ижодкор маҳоратининг турли даражалари, асосан, халқ ҳаётини акс эттириб берди: Павел Бенков ўз асарларида реалликни сақлаган холда этник хусусиятларни, этнографик расмлар ҳамда архитектурага оид манзараларни академик тажрибасига таянган холда хаққоний тасвирлаб беришга мушарраф бўлган ижодкордир. Унинг реализм принципларига асосланган асарларида импрессионизм жанридан ҳам фойдаланилган. Намойиш залларида тақдим этилган унинг қуйидаги асарларни мисол қилиб олишимиз мумкин: Бенковнинг асарлари: “Ҳовуз бўйидаги сув ташувчи”, “Шоҳи Зинда”, “Дугоналар” ва бошқа асарлар.

Импрессионизм жанрининг дастлабки ижодкорларидан бири Оганес Татевосяннинг 1915-1917 йилларда яратилган аҳамиятли асарлари – “Кўча саҳнаси”,” Соябонлар остида”, “Эрта тонг”. Унинг лирик хотиржамлик ва хаёлчанликни ўзида жамлаган асарлари –“Баҳор”, “Бинафша терими”. Кўргазмада 1950-1960 йиллар охирида яратилган О. Татевосяннинг натюрморт асарлари ҳам ўрин эгаллаган.

Манзара жанрининг устаси Николай Караханнинг 1940-1960 йиллардаги яратилган кўргазмадан жой олган асарлари мавзу, ранглари жиҳатидан турличадир, композицион нуқтаи назардан асарларнинг мазмуни, ҳолати, кўриниши ўзига хосдир. Бу асарларда тамошабин ўзига хос мукаммаликни, самимий ҳиссиётни энг асосийси теран рассомчилик маҳоратига гувоҳ бўлиши мумкин.

Ҳаммани кўргазма очилишига ва музей заҳирасида сақланаётган охирги 10 йилликда намойиш этилмаган асарлар билан танишишга таклиф этамиз.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносида 2015 йил 5 сентябр куни Давлат Консерваториясининг талабалари ва ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг талабалари, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик опера ва балет катта театрининг етакчи санъат усталари иштирокида жаҳоннинг машҳур композиторлари шарафига концерт берадилар. Концертда Польшанинг пианисти ва композитори Фредерик Шопеннинг ноктюрнлари ва фортепиано пьесалари, Георг Генделнинг орган концертлар ва маҳобатли ораторияси асарлари, жаҳон пианистлари ва скрипкачилари ижро қиладиган асарлари, Вена классик мактабининг вакили Людвиг ван Бетховен, XVII-XVIII асрларда ижод қилган машҳур компазитор Иоганн Себастьян Бахнинг кантаталари, Петр Чайковскийнинг симфониялари, увертюралар ва опера асарларидан фрагментлари, австриялик скрипкачи, дерижёр ва композитор Иоганн Штрауснинг вальслари ижро этилади. Тинглашга шошилинглар.

Ўзбекистон Давлат Санъат музейида 8 сентябр куни соат 10.00да Ўзбекистон Давлат Иқтисодиёт Университетининг профессори, фалсафа фанлари доктори Бекдавлат Алиев иштирокида “Ёшлар тарбиясида маънавий мероснинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Профессор Б. Алиев 1964 йили Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика институтининг (хозирги ТДПУ) Тарих факультетини тугатган. У 5 та монографиянинг, бир неча олий таълим дарсликларнинг ва 327 тадан зиёд илмий мақолалар муаллифидир. ”Коллектив ва шахс“, ”Сиёсий фикрлаш тарихидан”; ”Фуқаролик жамиятини қуришнинг хуқуқий асослари”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”; ”Социология” каби китоблар муаллифидир. Б. Алиев раҳбарлигида тўққизта фан номзоди, иккита фан докторларини етиштириб чиқарган.

Ҳозирги кунда у учта катта илмий ходим-изланувчиларга раҳбарлик қилмоқда.

Давра суҳбатига университет ва институт табалалари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар таклиф қилинади.

Ўзбекистон давлат санъат музейида 2015 йил 2-8 сентябрь кунлари “Музейлар ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирларга ва 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишланган 9-сентябрь куни ташкил этиладиган “Шарқ дурдоналари” номли Ўзбекистон халқ амалий санъати намойиш этиладиган кўргазманинг очилиши ниҳоятда аҳамиятлидир. Чунки бундай кўргазмада ўзбек халқининг ноёб бўлган моддий-маданият намуналари кўрсатилади. Кўргазмага музей заҳирахоналарида сақланаётган турли хил қули гул уста ҳунармандлар яратган санъат ашёларидан дўппилар, ёғоч ўймакорлик буюмлари, кулолчилик буюмлари, сўзаналар ва бошқа шарқ дурдоналари жойлаштирилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат санъат музейида имконияти чекланган болаларга қўғирчоқ театри ўйинлари намойиши ўтказилади. Болаларга ўйинчоқлар ясаш усуллари, маҳорат дарслари олиб борилади.

Ҳозирги замон ўзбек қўғирчоқ театри турли – туман ва мураккаб соҳа. Қўғирчоқ театри – театр санъати тури кўпинча чодир ичида ёки парда орқасида яширинган актёр – қўғирчоқбоз томонидан ҳаракатга келтириладиган қўғирчоқлар ўйнатилади. Қўғирчоқлар тури – тўла, ясси, шартли ёки табиий; бошқа бошқариш системаси – ип билан бошқариладиган, қўлга кийиладиган, сояси тушириладиган, симли ва механик; катта – кичиклиги (бир неча см дан тортиб, одамдан ҳам катта) билан боғлиқ ҳолда қўғирчоқ театрининг хилма – хил шакллари майдонга келган. Миллий анъаналар, шарт шароит, драмматургик ва саҳнавий мақсадлар ҳам қўғирчоқ театри томошаларини шакли ва характерига таъсир кўрсатди. Инсон характери, жамият ҳаётини умумлашма тарзида акс эттириш мажоз, саҳнавий бўрттириш, қўғирчоқ театрда сатирик ҳамда қаҳрамонлик йўналишларини юзага келтирган.

Ўзбекистонда қўғирчоқ театр болаларнинг асосий томошаларидан бирига айланган, бу театр репуртуарларида болалар ва катталар учун асарлар, халқ эртаклари, каҳрамонлик пьесалари, сатира ва бошқалари бор.

Ўзбек қўғирчоқ театри тараққиётнинг сўнги ўн йиллигида ҳозирги замон болалиги муаммоларини фалсафий мушохада қилмоққа интилишни, боланинг атроф мухит билан мураккаб ва турлича муносабатини ифодаловчи, бола шахсининг шаклланиш йўлларини кўрсата оладиган қатор спектакллар пайдо бўлди.

Театр боланинг соғлом онги ва мушоҳодасининг нозиклигини ҳисобга олиб, ўзининг кичик томошабинига бўлган ҳақиқий тенглик оҳангини сақлай билишга эришди.

Қўғирчоқ театрлари кўпроқ инсон қалбида доимо катта қизиқиш уйғотадиган асл фольклор манбаларига мурожаат этмоқдалар.

Бугунги кун қўғирчоқ театри томон истеъдодли ижодий ёшларнинг тинимсиз оқими келмоқда, бу ҳол тасодифий эмас, чунки, қўғирчоқ санъати дунёси бугун ҳар қачонгидан фаолроқ ва ғайратга тўлиқ, унинг “ижод кўлами” тўхтовсиз кенгайиб бормоқда. Ҳозирги қўғирчоқ театри умуман театр санъати билан умуман мислсиз даражада узвий боғлиқдир ва унга ўзининг сезиларли улушини қўшмоқда. Ўзбек қўғирчоқ театри ранг – баранг, ижодий жихатдан фаол, у йўлда, изланиш ва тинимсиз ривожланишда.