O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Музей ашёлари ҳақида

Мустақиллик йиллари мобайнида ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида, халқаро талабларга жавоб берувчи бир қатор янги музейлар қурилди. Фаолият кўрсатаётган музейлар эса капитал таъмирланиб, жиҳозланди.

Санъат музейининг ҳозирги биноси 1974 йилда қурилган. Меъморлар (И. Абдуллов , М. Розенблюм, А. Никифоров) уни “модерн” услубида — ойнабанд куб шаклида лойиҳалаштирдилар.

Вақт ўтиши билан бинони таъмирлаш ва қисман реконструкция қилиш зарурияти туғилди. Бу иш учун ҳукуматимиз томонидан маблағ ажратилди ва 1997 йилда бинони тўла таъмирлаш ишлари бошланиб, бу ишлар муваффақиятли якунланди. Таъмирлаш ишлари билан бир қаторда коллекцияларни сақлаш хоналари ва экспозиция учун зарур бўлган махсус жиҳозлар сотиб олинди ҳамда ноёб тўпламларни сақлаш шароитларини яхшилаш ва уларни асраш учун барча шарт-шароитлар яратилди.

* * *

Музейнинг хилма-хил коллекциялари асосини Ўзбекистон коллециялари ташкил этади.

Ўзбекистон — Мовароуннаҳрда жойлашган жаҳон цивилизациясининг қадимий маданий марказидир.

Ўзбекистон орқали Буюк ипак йўлининг асосий қисми ўтган. Ўзбекистон Тинч океанидан то Атлантика океанигача жойлашган мамлакатлар ўртасида марказий ўринга эга эди. Марказий Осиёнинг жўғрофий жойлашиши Шарқ ва Ғарб ўртасида цивилизация ютуқлари алмашинувига қулай имконият яратиб берган. Бу ерда хилма-хил маданиятлар бир-бирига чамбарчас боғланиб кетган; бунга маҳаллий Ўрта Осиё билан қадимий Миср, Эрон, Хитой, грек-эллинист, ҳинд-будда, Рим-Византия, араб мусулмонлари ва ҳоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бугунги кунгача сақланиб қолган қадимий шаҳарлар, деворий рассомчилик ва ҳайкалтарошлик, сопол, метал ва заргарлик буюмлари ҳамда музейда сақланиб келинаётган бошқа кўпгина маданий ёдгорликлар ҳам шундан далолат бериб туради.

Экспозицияда Ўзбекистоннинг антик ва аввалги Ўрта аср санъат асарлари ичида энг қимматбаҳо экспонатлари ўрин олган.
Эрамизгача бўлган I асрда Сурхондарё вилоятидаги Холчаён қалъа-саройини безаган аввалги Кушон пластикасининг кўркам наъмуналари лойдан қилинган ҳайкаллардан ташкил топган. Бу асарлар эллинистик санъат анъаналари билан таниш бўлган маҳаллий ҳайкалтарошларнинг юксак маҳоратли уста бўлганликларининг яққол далилидир.

Ўрта асрларда шаҳар цивилизациясининг йирик марказлари қаторига Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси, Чоч ва Тоҳаристон шаҳарлари кирган. Шу давр санъатида диний мавзу билан бир қаторда аристократик мавзу ҳам кенг тарқалган эди. Булар сарой ҳаётидан лавҳалар, эпик сюжетлардир.

V–VII асрларда Тоҳаристондан Фарғонага Буддизм тарқалди. Бу Фарғонадаги Қува ибодатхонаси ҳайкалтарошлик мавзусида акс эттирилган. Экспрессив турдаги ҳайкалларда Будда динини ҳимоя қилувчи жанговар образлар акс эттирилган.

VII – VIII асрларда Варахшада жойлашган Бухоролик ҳукмдорлар саройларининг ўсимликлар, ҳайвонлар ва ов саҳналари акс эттирилган ганчли декор парчалари Ўрта аср санъатидаги зодогонлик оқимини ифода этади.

Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган археологик қазилма ишлари натижасида ўзининг юксак бадиий сифати билан лол қолдирадиган жуда кўп қадимий ва ўрта аср кулолчилигининг намуналари топилди. Ҳар бир давр кулолчилиги ўзига хос тарихий ва бадиий қимматга эга.

VIII асрдан Ўзбекистон ҳудудида сирланган кулолчилик кенг тарқалади. Х–XII асрлардаги Афросиёб (Самарқанд) нинг сирланган кулолчилиги нафақат Мовароуннаҳрда, балки ўша даврда бутун ислом санъатида ҳам юксак ўринга эга бўлган Афросиёб кулол буюмлари экспорт қилиниб, дунёдаги кўпгина мусулмон мамлакатларига бежиз олиб чиқилмаган. У нафақат сополак, сири ва бўёқларнинг олий сифатлилиги билан, шакл ва нақшларнинг мукаммаллиги ажралиб турар эди. Экспозицияга тақдим этилган Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Фарғона, Термиз ва бошқа шаҳарларнинг ноёб кулолчилик намуналари ўзининг ўта бой безаги билан ажралиб туради: стилизацияланган тасвирлар билан биргаликда ҳаттотлик санъатидан кенг фойдаланган.

Ахсикет — Фарғонадаги катта шаҳарлардан бири. X асрдаги Ахсикетнинг сирланган бадиий кулолчилиги гўзаллик намунаси сифатида оқ фондаги нафис ярим сферик қадаҳ шаклида кўрсатилган. Музей экспозициясида ХIII–XVIII асрларнинг меъморий ёдгорликларни безашда ишлатиладиган сирланган ўйма терракотлар, маёлик ва мозаик қоплама безакларининг парчалари кенг миқёсда кўрсатилган. Булар орасида Самарқанддаги Улуғбек мадрасасининг мозаик панноси (XV аср), Бухородаги Газаян масжидининг мозаик панжараси (XVI аср), Бухородаги Базари Гусфанд масжидини безаган маёлик панно ва тимпанлар (XVII аср боши) ажралиб туради.

* * *

ХХ аср 30-йилларнинг иккинчи ярмидан асосий диққат музейни миллий санъат асарлари билан тўлдиришга қаратилган эди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига уюштирилган кўпгина илмий экспедициялар меъморчилик декори, каштачилик, мисдан зарб қилинган буюмлар, ҳаттотлик санъати анжомлари ва унинг нусҳалари (қўлёзма китоблар, қитъа устига ҳаттотлик ёзувлари ва ҳ.к.)дан иборат бўлган ғоят ноёб коллекцияни йиғишга ёрдам берди.

Музей экспонатининг ярмидан кўпи анъанавий декоратив-амалий санъати коллекциясини ташкил этади. Унга ёғочга расм солиш ва ўйиб нақшлаш, ганч, бадиий кулолчилик, мисни зарб қилиш, заргарлик санъати, гиламлар, газламалар, каштачилик ва ҳаттотлик санъати намуналари киритилган.

Қадимдан инсонларнинг ўз турмушини нафис безашга интилиши Ўзбекистон халқ усталарининг ижодидан ва декоратив-амалий санъатининг кўп қиррали намуналаридан сезилиб туради. Ганч ўймакорлиги музей экспозициясида сербезак бўртма нақш услубидаги ўсимликсимон геометрик арабескалар шаклида тақдим этилган. Залларда XVIII–XX аср Бухоро , Тошкент, Марғилон, Самарқанд мактаблари усталари ишлари, шунингдек XVIII–XIX асрлар ўйма ганчли паннолари ўрин олган. Музей экспозициясида Бухоро, Тошкент ва Самарқанднинг таниқли ўймакорлари – уста Ширин Муродов, Тошпўлат Арслонқулов, ака-ука Қули ва Рашид Жалиловлар, Шамсуддин Ғафуровларнинг ганчли паннолари алоҳида ўрин эгаллайди.

Ганч ўймакорлиги XX асрда ҳам кенг тарқалган эди. Бу давр усталарининг ишларида ҳам олдинги асрларда қўлланган ёғочга расм солиш ва ўйиб нақшлаш, ганч ўймакорлигига мансуб бўлган “ислими” ва “гирих” услубидаги геометрик ва чирмашувчи ўсимликлар орнаменти, текислик ўлчовининг талқини устувор бўлган.

Ўзбекистон қадимдан ёғоч ўймакорлиги билан машҳур. Ўсимлик ва геометрик орнаментлардан қилинган нақш тўпламлари меъморий қисмлар билан биргаликда уй жиҳозларини ҳам безаган. Ёғоч ўмакорлиги жуда кенг кўламда ишлаб чиқарилган – катта устунлар ва шифт тўсинларидан тортиб,то унча катта бўлмаган уй жиҳозларигача – сандиқчалар, ғаладонлар, қаламдонлар, хонтахталар, миллий чолғу асбоблари шулар жумласидандир. Экспозицияда ўймакорликнинг таниқли усталари – Сулаймон Хўжаев, Мақсуд Қосимов (Тошкент), Қодиржон Ҳайдаров (Қўқон) ва бошқаларининг асарлари намойиш қилинмоқда. Ёғочдан ўйилган суяк ва садаф ишлатилган жимжимадор нақшлар машҳур уста Усмон Зуфаров яратган чолғу асбобларини безайди. Экспозицияда уста яратган доира, танбур, ғижжак, дутор ва сурнай тақдим этилган. Булар асосан ёғочдан ясалган бўлиб, уларни безатиш учун уста суяк ва садафдан фойдаланган.
Газламага гул босиш анънавий санъати ҳам ёғоч ўймакорлик орнаменти билан боғлиқдир.
Ёғочдан ясалган ўймакор қолиплар ёрдамида газламага гул босиш кўпгина халқларга маълумдир. Аввалда босмаларнинг бўёқлари жуда ранг- баранг эди. Тўқ зангори босмалар ишлатила бошлангач, бу оммабоп бўлди. Халқ санъати анъаналари бизнинг кунгача фақатгина тўқ қизил босмалар тарзида давом этмоқда. Аввалда Бухоро ва Хива усталари ёғоч ўймакорлик санъатининг ноёб соҳаси бўлмиш қолип ясашда шуҳрат қозонишган эди. Босмалар ишлаб чиқаришнинг асосий маркази деб Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқлар, Хива ва Тошкент шаҳарлари ҳисобланар эди. XIX асрнинг биринчи ярмида газламаларга гул босиб чиқариш иши кенг тарқалган эди. Экспозицияда Ёғочдан ясалган ўйма қолипларнинг турли хиллари билан биргаликда Бухоро ва Тошкент босмаларининг нусхаларини ҳам кўриш мумки.
Экспозицияда папье – машедан қилинган буюмларга алохида ўрин ажратилган – турли катта- кичикликдаги қаламдонлар, китобларнинг қимматбахо муқовалари, шахматлар ва бошқа буюмлар – мўжаз ўсимликлар нақш билан безатилган. Қаламдонларнинг орнамент композициясига кўпинча нафис эпиграфик қўшмалар киритилади. Бу ерда шакли, катта- кичикликда бўлган носқовоқларни кўриш мумкин. Буларни ясаш – силлиқлаш, чизилган нақшларни пардозлаш ва бўяш каби мураккаб жараёнлар билан боғлиқдир. Носқовоқнинг тиқини одатда чармдан қирқилган попук шаклида безатилади. Бу санъат соҳасида ихтисослаштирилган шаклдаги қовоқларни ўстира биладиган Самарқанд вилоятининг усталари шуҳрат қозонганлар.
Бадиий кулолчилик халқ санъатининг энг кенг тарқалган турларидан бири. Ўзбекистоннинг ҳар бир кулолчилик марказида ўзига хос бўлган ранг ва орнамент ечимлари юзага келган. Техник ечимлар каби –чўтка билан бўяш, қолиплаш ва гравировка – маҳсулотларнинг шакли ҳам кўп сонли эмас.
Ўзбекистон халқ кулолчилиги музей экспозицияда – сирланмаган ва глазурланган –икки тур асосида кўрсатилган.
Музейга қўйилган сирланган сопол намуналари Ўзбекистонда асосий ҳисобланган Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм кулолчилик мактабларининг анъаналарини ифода этади. Сирланган сопол ишлаб чиқариш марказлари Риштон, Ургут, Ғиждивон, Самарқанд, Шаҳрисабз,Хива, Каттақўрғон, Денов ва бошқа шаҳарлар ҳисобланади. Бу ерларда ишлаб чиқарилаётган сопол ушбу рангли гуруҳларга бўлинади: кўк-оқ-яшил ва яшил ва яшил –жигарранг-сариқ. Булар нафақат бўёғи, балки безатиш услублари билан ҳам фарқ қилади.
Ўз асарларида қадимий, Ўрта аср ва Ўзбекистон халқ кулолчилигини изоҳлаб берган Ўзбекистон халқ рассоми Муҳиддин Раҳимовнинг ижоди экспозицияда алоҳида бўлим сифатида ўрин эгаллаган.
Ўзбекистоннинг кичик кулолчилик пластикаси халқ орасида оммабоп бўлган, эртаклардаги ҳайвонсимон шаклдаги анъанавий ўйинчоқлар орқали кўрсатилади. Х.Раҳимова , Ш. Обидовларнинг ҳуштакчалари ва Бухоро яқинидаги Уба қишлоғининг устаси Ф. Саъдуллаевнинг жимижимадор, бўғинли идишлари – бу халқ пластик санъатининг ўзига хос мумтоз намуналаридир. Ҳозирги замон кичик терракотнинг Самарқанд мактаби – унинг асосчиларидан бири бўлган Абдураҳим Мухторов ва унинг шогирдлари асарларида кенг тасвирланган. Уларнинг ҳар бирида ўзбек халқининг ёрқин ва шўх жиҳозларга бўлган меҳри акс эттирилган, улар лирик юморга бой ва ёрқин этнографик ҳусусиятлари билан ажралиб туради.
Музей экспозициясида Ўзбекистон газмоли кенг кўламда кўрсатилган: бу каштачилик, гилам тўқиш,газламадир.
Каштачилик –халқ суйган санъатдир. Унда моҳир уста- каштачиларининг гўзалликни тасаввур этишлари кўрсатилган. Тикилган маҳсулотларнинг турлари урф одатлар билан чамбарчас боғлиқ эди. Кашта билан уй – жойлар, аёл ва эркаклар миллий либослари безатилади. Кўп асрли анъаналар тикиш техникаси, композицияси ва орнамент ҳусусиятларини белгилаб, ҳар хил миллий гуруҳларга ажратишга имкон яратади.
Музейнинг каштачилик коллекцияси Ўзбекистондаги мавжуд каштачилик мактабларининг махсулотлари билан тўлдирилган.
Музей коллексиясидаги каштачилик санъатининг энг аввал маълум бўлган намуналари XIX асрнинг ўрталарида яратилган. XIХ аср каштачиларининг санъати кўп асрлик анъаналарга асосланган. Бунга каштачилик намуналарининг юксак бадиий сифати далолатдир. Азалдан каштачилик санъатининг маркази Бухоро, Нурота, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент, Сурхандарё ва Фарғона водийсининг туманлари ҳисобланган. Музей анъанавий қўлда тикилган кашталарнинг икки мингдан ортиқ намуна коллексиясига эга.
Экспозицияда XIX- XX асрларнинг хилма хил- гилам махсулотлари акс этган. Улар хом ашёнинг сифати ва бўяш техникаси билан ажралиб туради. Бу тукли гиламлар икки турли: калта туклилари Андижон, Самарқанд вилоятлари гиламлари, узун –туклилари жулхирслар, шунингдек турли палос маҳсулотлари. Айниқса, Қашқадарёда ишлаб чиқарилаётган “Араби” деб аталган паласлар катта эътиборга эга. Булар орасида қизлар сепи учун тайёрланадиган ва тўй маросимларида катта аҳамиятга эга бўлган, бой ва ўзига хос орнаментли “Қиз гилам” деб аталадиган палас ажралиб турибди. Экспозицияга тақдим қилинган гиламлар Самарқанд, Хива, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида тўқилади. XIX асрда Андижон вилоятида тўқилган “Хидриша” гилам маҳсулотлари диққатга сазовордир. Бу маҳсулотлар ўзининг қизил – кўк рангли гаммаси ва қўчқор шохига ўхшатилган расми билан, ромб шаклидаги медалонларнинг хос комбинацияси билан ажралиб туради.
Музей Бухоро зардўзлик санъатининг ноёб намуналари тўпламига эга. Газлама ва кийимларни қимматбаҳо тарзда безаш анъанаси қадим замонлардан мавжуд.
Зардўзлик касби Ўзбекистоннинг кўпгина туманларида тарқалган эди, аммо XIX асрларга келиб Бухоро бу касбнинг маркази бўлиб қолди. Музаффархон (1860 – 1885йиллар) ҳукмдорлик қилган даврда Аркда – Амир қароргоҳида – катта сарой устахонаси ташкил қилинган эди. Усталар тилла иплар билан тикиш учун духоба, ипак, чарм ва жундан фойдаланишган. Газламалар қадимий Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Сурия ва Франсиялардан келтирилган эди. Музейда сақланаётган XIX – XX асрларнинг зардўзлик маҳсулотларини тикишда Бухоро усталари тикишнинг икки асосий усули “Зардўзий -заминдўзий” – яхлит ва “Зардўзий – гулдўзий” – гул тикишдан фойдаланишган. Бизнинг давримизда зардўз дўппилар, нимча, сумкачалар, пойафзал, безатилган паннолар ва ҳ.к. ишлаб чиқарилмоқда. Музей экспозициясида XIX- ХХ асрларнинг бошларида тилла иплар билан тикилган буюмлар кенг ёритилган. Булардан: аёл ва эркаклар халати, этиклар, дўппилар отлар учун ёпинчиқлар, пул ва чой учун халтачалар ва яна кўпгина нарсалар.
Ўзбекистоннинг газламаларни бадиий безатиш санъати – халқ санъатининг чинакам кашфиётидир. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида кўпгина шаҳар ва қишлоқларда (Марғилон, Наманган, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Ургут ва бошқаларда) хилма хил ип газламалар, ипак ва ярим ипак газламалар ишлаб чиқарилган. Улар асосан аёллар ва эркак кийимлари учун ишлатилар эди. Айниқса, ушбу газламалар: бархат, адрас, беқасам, нафис ва енгил ипак рўмоллар – қалғай, хонатласлар машҳур эди. Бу газламаларни орнамент билан безашдаги асосий услублардан бири “абрбанд” деб аталади, газламаларнинг ўзи “абров”. Уларга босилган гулларнинг ўзига хослиги кашталарнинг секин аста сўниши ва ёйилиб кетишидан иборат. Усталар гул босиш жараёнида атрофдаги нарсалардан фойдаланишган –табиат ҳодисалари, ўсимлик ва ҳайвонсимон шакллар, уй буюмлари каби нарсалар орқали ўз таассуротларини шартли тасвирлар қиёфасида кўрсатишган. Музейда Ўзбекистон анъанавий газламаларининг бой ранг баранглиги намоён қилинган.
Узоқ ва мураккаб ривожланиш йўлини босиб ўтган Ўзбекистоннинг қадимий касб –корларидан бири металлга бадиий ишлов беришдир. Бу ерда ХIХ –ХХ асрларга келиб ҳар соҳада ишлатиладиган хилма хил шаклдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Буюмларга ўйиб ишланган орнамент ўзбек амалий санъатининг ҳар турига хосдир. Булар асосан ўсимликлар, геометрик шакллар ва камдан кам учрайдиган ҳайвонсимон нақшлардир. Шунингдек, ўймакорлик маҳсулотларини декорида турмушда ишлатиладиган жиҳозларнинг тасвири коллеграфик ёзувлар, шеърлар ва халқ мақоллари учрайди. Бадиий ўйма билан уй жиҳозлари, тиғли ва ўқ отадиган қуроллар безатилар эди. Мисли ўйма маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ҳар бир туман ўзининг техникаси, орнаменти ва маҳсулотларнинг ўзи ёқтирган шаклга эга эди. Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз шаҳарлари мисдан ўйиб ясалган идиш – товоқлар ишлаб чиқариш марказлари эди. Экспозицияда XIX –XX асрлардаги барча етакчи марказларнинг мисдан ўйиб ясалган маҳсулотлари нусхалари тақдим этилган.
Ўзбекистоннинг халқ амалий санъатларидан кенг тарқалган ва қадимий турларидан бири –заргарлик санъатидир. XIX – асрда заргарлик безаклари маҳаллий аҳоли ҳаётининг кўпгина соҳаларида ишлатилган. Уларнинг бадиий маънодорлиги қадрланар эди, аммо ижтимоий табақаланиш ҳам мавжуд эди: дур ва ярқирама тошлар билан безалган тилла ҳамда тилла сув югуртирилган маҳсулотлар аслзодаларга аталган эди; ранг- баранг тошлар, маржон шишалар билан безалган кумуш ҳамда тилла сув югуртирилган буюмлар ўрта табақалиларга; мис, бронза ва шишадан ясалган буюмлар эса камбағалларга тегар эди . Заргарлик безаклари мўлжалланишига қараб бир неча гуруҳга бўлинади: бошга – “зулфи –тилла”; пешонага – “тилла – қош”, “баргак”; сочга – “чочпопук”; қулоққа – “зирак”, “балдоқ”; бўйинга – “ҳафабанд”; кўкракка – “зебигардон”, “мургак”; қўлтиқ остига – “қўлтиқ тумор”, “бозбанд”; белга- “пешхалта”; қўлга –“билагузук”. XIX асрда заргарлик безаклари ва уларнинг қисмлари декори ҳамда шаклларида геометрик, астрал ва ҳайвонсимон оҳанг ўсимлик орнаменти билан уйғунлашиб кетиши устуворлик қилар эди. Заргарларинг иш услуби хилма хил эди: қуйма, тоблама, ўймакорлик, босма нақш, қора кумуш, жимжимадор ва босма филигрин, эмал, кесиб ўймалаш, гравировка қилиш, пардадеворсимон инкрустация ва тилла сув югуртириш. Қуйма кам ишлатилар эди, чунки жуда катта буюмлар бу усулда кам қилинар эди. Заргарлик санъатининг ҳар бир маркази ўзига хос услубга эга. Музей экспозициясида XIX- ХХ асрларнинг Тошкент, Бухоро, Хива ва Самарқанд заргарларининг ишлари кўрсатилган.
***
Музейнинг энг катта тўпламларидан бири Ўзбекистон тасвирий санъат асарларининг коллексиясидир. Коллексия миллий бадиий маданиятнинг шу тури тарихини тўла – тўкис ифодалаб туради.
Ўзбекистон тасвирий санъат бўлимининг шаклланиши 1930 –йилларининг ўрталарида, рассомларнинг асарлари кўргазмалардан сотиб олинган асарлар ҳисобига бошланган. Бу асарларнинг кўпчилиги Ўзбекистон миллий санъатининг олтин фондига киритилган.
Ўзбекистон тасвирий санъат экспозициясида миллий рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва графиканинг шаклланиши ҳамда ривожланишининг мураккаб ва антиқа, бир асрдан ортиқ бўлган тарихий йўлини кўрсатиб турибди.
Музейга қўйилган асарлар миллий халқ санъатининг тематик ва жанр бойлигини, Ўзбекистон рассомларининг юқори даражали касб усталари эканлигини ва улар ижодининг ўзига хослиги ҳамда стилининг кўп қирралигини кўрсатиб туради.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошлари – ижодлари катта тарихий ва бадиий бойликка эга бўлган рассомлардан – И. Казаков, И.карамзин, Зоммер, С. Юдин, И. Розанов ва Л. Буреларнинг ишлари кўрсатилган. Уларнинг фаолияти тасвирий санъат ривожланишининг бошланғич босқичи билан боғлиқдир, асарларнинг этнографик хусусияти билан ажралиб туриши рассомларнинг ҳаётга, турмушга, тарих ва меъморий ёдгорликларга бўлган қизиқишларини ифода этади.
Москва, Петербург, Киев шаҳарларида таълим олиб, келгусида ўз ҳаётларини Шарқ билан боғлаган рассомлар ХХ асрнинг бошидаги Ўзбекистон тасвирий санъатининг юзага келишида муҳим рол ўйнаганлар. Булар қаторида Л.Буре, Г.Никитин, О.Татевосян, В.Еремян, Е.Коровой, А.Николаев, А.Волков, В.Уфимтев, П.Бенков, З.Кавалевская, Н.Кашина, Н.Карахан, В.Рождественский, Н.Розанов, М.Казаков, М.Новиков М.Курзинлар кирган. Бу даврда миллий рассомчиликнинг асосчиларидан бири Ўрол Тансиқбоев ўз ижодий фаолиятини бошлайди. Қайд этиб ўтилган рассомларнинг ҳар бири ёрқин идивидуалдир, уларнинг ижоди Ўзбекистон янги бадиий санъатининг узлуксиз қисми бўлиб қолди. Шарқ улар учун кўркам ва сирли олам эди, ҳар бири ўлкага бўлган муҳаббатини ўзгача ифодалар эди. Халқ тасвирий санъатининг ривожланишига асос солган бу усталарнинг асарлари юрт санъатининг классикасини ташкил этади ва шу билан биргаликда жаҳон маданиятининг бойлигидир. Бу рассомларнинг ишларида халқ ҳаёти ҳар хил бадиийлик даражасида гавдалантирилади.
Айримлари ишончли қилиб тасвирланган ўзига хос этник типажлар, этнографик расмлар ва меъморий пейзажлар орқали ҳақиқатни реал тасвирлаш принсипларига риоя қилар эдилар. Булар қаторига Л.Буре, Г.Никитин ва И.Казаковларнинг асарларини киритиш мумкин. П.Бенков ва унинг шогирдлари бўлмиш З.Ковалевская ва Н.Кашиналар реализм принсипларига асосланиб импрессионистик расм чизиш услубларидан фойдаланганлар. Чунки Ўзбекистоннинг серқуёш табиати рассомчиликнинг импрессионизм салоҳиятини гавдалантиришга жуда яхши имкон туғдирар эди. П.Бенковнинг асарлари нур билан соя ўйинини, ёрқин ҳаво муҳитини иодалаш бобида шу кунгача беқиёс бўлиб келмоқда. Экспозициясига унинг асарларидан “Ҳовуз лабидаги сув ташувчилар”, “Дуторчи қиз ” ва бошқалар каби суратлар яратган унинг шогирди З.Ковалевская ҳам шу йўсинда ишлаган.
Иккинчи оқим аср бошидаги Европа санъатига хос бўлган бадиий ифодани акс эттирувчи авангард эди.
Ўзбек авангард ХХ асрнинг 20-30 йиллардаги рассомларининг тасвирий санъат янги услубларини излаш ва курашишни ифодаловчи асарлари орқали кўрсатилаган. Уларнинг ижодлари жуда индивидуал эди. Музей экспозициясида О.Татевосяннинг “Рўза байрами”, Н.Караханнинг “Кўприк устидаги аёл”, Ў.Тансиқбоевнинг “Бохчага”, А.Волковнинг “Зумрад чойхона”, А.Николаевнинг “Баҳор” ва шу каби кўпгина асарларини кўриш мумкин.
1930 йиллардаги ёрқин ижодий изланишлар мустамлака тузуми томонидан ғарб буржуазиясига тақлид, формализмни ифодаловчи санъат сифатида шавқатсизларча танқид остига олинган. Юқорида зикр этилган рассомлар ижодидаги ғарб авангардлиги ва маҳаллий эстетиканинг симбиоз даври тугади. Шу йилларда Ўзбекистоннинг рассомлари биринчи авлоднинг фидойилиги туфайли миллий рассомчилик мактаби вужудга келишига имкон яратиш мақсадида турли тасвирий студиялар ташкил этилди. Шундай қилиб Л.Абдуллаев, Б.Ҳамдамий, Ў.Тансиқбоев, А.Абдуллаев, Ш.Ҳасанова, М.Набиев, А.Сиддиқий, Ч.Ахмаров ва бошқаларнинг ижодий йўли бошланди. ХХ аср 40-йилларининг аҳамиятли кўринишларидан бири ёш миллий рассомларининг жиддий ижодий ютуқлари бўлди. Экспозицияда тақдим этилган рассомлардан Б.Ҳамдамийнинг “Автопортрет”, Л.Насретддиновнинг “Она портрети”, А.Сиддиқийнинг “Колхозчи портрети”, Ш.Ҳасанова, Х.Рахимов ва Л.Абдуллаевларнинг асарларида ўзларига яқин бўлган инсонлар образи орқали ўз халқининг энг яхши фазилатлари намоён этилди.
1950 йилларда Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг янги турлари шаклланди: монументал ёзув, дастгоҳли ва ландшафтли ҳайкал, графиканинг турлича техникаси. Аммо, аввалгидек муҳим ўзгаришлар сезилиб турган рассомчилик етакчи мавқега эга эди. Санъатга рассомларнинг янги авлод кириб келди. Ўзбекистон тасвирий санъатининг ривожланишидаги янги босқич А.Абдуллаев, Р.Аҳмедов, Н.Қўзибоев, М.Саидов, М.Саидов, Т.Оганесов, Ю.Елизаров, Ч.Ахмаров ва бошқа рассомлар билан боғлиқдир, музей уларнинг асарлари билан ғурурланади.
Инсон ички дунёсига чуқур назар солиш билан бирга ёрқин индивидуал ва ўзига хос бўлган образ яратиш, портретнинг психологик ва бадиий жанрини бойитади. Булар қаторида А.Абдуллаевнинг “А.Ғидоятов Отелло ролида”, “Буви ва набира”, Р.Ахмедовнинг “Р.Тимуровнинг портрети” номли асарлари киради. Шу даврда пейзаж рассомчилигида Ў.Тансиқбоев, Н.Карахан, Р.Тимуров, Б.Токмин, Н.Қўзибоев, Т.Оганесян, О.Елизаров ва бошқалар фаол иш олиб боришган. Рассомлар халқ турмуши ва унинг кундалик ҳаётига кўпроқ эътибор қаратдилар. Р.Аҳмедовнинг “Тонг. Оналик”, М.Саидовнинг “Оила”, З.Иноғомовнинг “Чойга” ва бошқа кўпгина асарлари шулар жумласидандир. Анъанвий тасвирий принциплариянгиланишга интилиш, янги маънодор шакллар излаш, экспрессив рамзий ифодалар услубини ишлатиш санъатнинг 1960-1980 йилардаги ажралиб турадиган хусусиятлар бўлиб қолди. Рассомлар аста-секин ўзларини занжирбанд қилиб турган шавқатсиз қонун-қоидалар ва тартиблардан қутила бошладилар, асарларида ҳаётни файласуфларча идрок этиш устиворлик қила бошлади. Бу жараён санъатган рассомларнинг янги авлоди Р.Чориев, Б.Бобоев, В.Геурмакин, Ю.Талдикин, Н.Шин ва бошқалар шиддат билан кириб келган 60-йилларнинг иккинчи ярмига тўғри келди. 70-йилларда ижод қилган рассомларни ўзига хосуслубда яратиш, қатий ва образларга қизиқиш, юксак касб маданияти ажралиб турибди. Шу каби асарлардан экспозицияда қуйидагиларни кўриш мумкин: Р.Чориевнинг “Келинчак”, А.Перовнинг “Натютморт”, В.Бурмакиннинг “Кундалик ҳаёт”, Ю.Талдикиннинг “Натютморт”, Г.Улконинг “Кулолчи Жўрақулов портрети”, Ж.Изентаевнинг “Оқ булоқ”, Ж.Умарбековнинг “Ақлли инсон”, Б.Жалиловнинг “Пазолини ҳақидаги хотиралар”, А.Мирзаевнинг “Автопортретли натютморт” ва бошқалар. 1980 йилларнинг охирида миллий ўзига хослик билан боғлиқ бўлган анъаналарга – қадимий ва Ўрта аср санъатига, халқ ҳунармандчилигига бўлган қизиқиш янги услубларни ҳаётга олиб кирди. Рассомларнинг экспозицияга тақдим этилган асарлари Ўзбекистон санъатидаги шу янги хусусиятларни ифода этади. Шундай ҳиссиётли услуб яратиш, новаторлик, ўзтга хос ижодкорликка интилиш билан ажралиб турадиган полотнолардан А.Турдиевнинг “Тоғдаги тун”, А.Нурнинг “Кун ва тун”, Ф.Исановнинг “Карвон”, О.Казаковнинг “1941 йил” ва бошқаларни келтириш мумкин.
ХХ асрнинг 90-йилларида янги бадиий жараённинг вужудга келишига шарт-шароит пайдо бўлди. Бу рассомларнинг жамиятдаги ўзгаришларга табиий акс садоси эди. Мустақиллик туфайли вужудга келган ижодий танлаш эркинлиги ХХ асрнинг охирларида Ўзбекистон санъати услубий моделларининг чексизлиги билан ажралиб туради. Унда ҳар хил йўналишлар бирлиги намоён. Булардан – акдемик реализм, декоративизм, миллий романтизм (минатюраларни стилизациялашда кўрсатилган), рассомчиликнинг абстракт шакли ёки инсталляцион қарорларнинг илғорлиги. Бу муаллифларнинг маълум даражадаги анъанавий меъёрлар доирасидан чиқиш истаги ва ижодий дунёқарашининг кенгайиши ва чуқурланиши билаг изоҳланади.
Инсон, унинг борлиғи, атроф-муҳит билан бирлиги, миллий анъанлар, замонавий олам билан мулоқот – мана шу каби масалалар бугунги кунда рассомларни жуда қизиқтирмоқда. Музейда рассомларнинг санъатдаги янги оқимини яққол ифодалаб берувчи асарлари сақланмоқда. Бу М.Абдуллаевнинг “Тентак чавандоз”, Д.Усмоновнинг “Хайрли тонг”, Т.Лининг “Кечки куз”, И.Валиходжаевнинг “Дўппи бозори”, Б.Маҳкамовнинг “Сўппи” ва бошқа асарлардир.
Рассомчилик билан биргаликда музейда 1950 йилладан то бугунги кунгача бўлган Ўзбекистон ҳайкалтарошлиги ҳам кенг намоён қилинган. Музей тўпламига А.Иванов, С.Ракова, К.Қуттимуродов, Н.Феодородис, Д.Рўзибоев, И.Жабборов, Я.Шапиро, Н.Банделадзе, А.Ҳотамов, Ш.Мўминова ва кўпгина бошқа ижодкорларнинг асарлари тақдим этилган. Ҳайклтарошлик жанрининг хилма хиллиги кенгайиб бормоқда, қаттиқ ашёлар қўлланилмоқда: бронза, ёғоч, сунъий тошлар, сопол. Экспедицияда қизиқарли жанрдаги композициялар кўрсатилган – Н.Феодородиснинг “Қўшиқ”, Я.Шарипонинг “Булоқ”, Д.Рўзибоеванинг “Чолғучилар”, И.Жабборовннг “Ҳаёт ғилдираги”, А.Ҳатамовнинг “Сурхондарё”, Ш.Мўминованинг чиннидан ясалган “Воҳа” композицияси ва бошқалар.
***
Чет эл Шарқининг санъат музейида Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Жанубий Корея санъат асарлари орқали акс этган.
Ҳиндистон санъати бўлимида замонавий амалий санъат кўргазмага қўйилган: “Бирди” деб номланган бадиий метал (ишлаб чиқарилаётган жой номи билан аталган – Бидар шаҳри), енгил ва нафис сарилар – аёл либосининг асосий қисми, ўйма ёғоч, фил суяклар, лакланган “Нирмал” маҳсулотлари, чолғу асбоблари, гиламлар ва бошқалар.
Хитойнинг амалий санъати бронза коллекциялари орқали кўрсатилган: энг қадимий ёдгорлик – ғаройиб якка шоҳ Чин-лин шаклидаги ХII асрнинг исириқдони. Шу ернинг ўзида “Клоазан” эмали техникаси услубида турли бўёқлар билан безатилган қадаҳлар, гулдонлар, патнислар, бокаллар, маржонлар кўргазмага қўйилган. Ёғоч ўймакорлик санътини ХIХ асрнинг ўймакорлик услубида ёғоч каравот тасвирланмоқда. Бу санаъат асарининг ҳақиқатдан ноёб эканини ёғоч устунларида ўйилган аждаҳоларнинг фигуралари, нақшларнинг жим-жимадорлиги ёғоч ва фил суяклари билан безатилганлиги ҳам кўрсатади.
Кўркамлиги, нафислиги, колорити ва суратларнинг ажойиб шакллари билан ажралиб турадиган қадимий Хитой рассомчилиги экспозицияда XVII-XХ асрлардаги чинни идишлар, гулдонлар, уй анжомлари орқали кўрсатилган. XVII-XVIII асрларнинг асарлари қора ва рангли туш билан чизилган бўлиб, вертикал ўралган суратларда кўрсатилган.
Саройларнинг кўрки бўлган ва чет давлатларга экспорт қилинган XIX асрнинг катта серҳашам чинни гулдонлари эътиборга сазавордир. Хитой усталари қадимдан лак ўймакорлиги билан машҳур эдилар. Музей витриналарида бир неча қатор қизил лакда ўсимлик нақшлари бўрттириб ишланган қутичалар кўргазмага қўйилган.
Япон санъати бронза, садаф ва фил суяклари билан безатилган қизил ва қора лакдан ясалган шкафлар намоён этмоқда. Музей коллекциясида 500 дан ортиқ ёғочга чизилган япон гравюраси бор. Япониянинг XIX асрдаги йирик пейзажчиларининг, шунингдек, рассом Тоекуни ва унинг шогирди бўлмиш Хиросиге гравюралари япон тасвирий санъатининг гўзаллигини мадҳ этади.
Япон экспозициясига тақдим этилган, ўзининг шаффофлиги ва нозиклиги учун “Тухум пўчоғи” деб ном таратган, XVIII-XIХ асрнинг чинниси, брелок сифатида ишлатиладиган ёғочдан ва фил суякларидан ясалган “Нетске” мўжаз фигуркалар, декоратив чини гулдонлар, ҳайкалчалар ва кўпгина бошқа нарсалар кўпчилик эътиборини тортади.
XIX асрнинг Будда тимсолларидан бири, худо Хитонинг катта ҳайкалчаси Хитой санъати бўлимининг безаги ҳисобланади. Уни яратишда қўлланган техник услублар бу ҳайкалча Япониянинг Сатсуме провинсиясига мансублиги гаровидир.
Жанубий Корея санъати замонавий декоратив-амалий санаът орқали намоён қилинган – бу чой ичиш маросимларида ишлатиладиган тошдан ясалган тўплам, чинни, селадондан қилинган буюмлар, метал исириқдонлар, ёғоч буюмлар, тош ҳайкал композициялари, папйе-машедан қилинган ниқоблар ва кўпгина бошқа нарсалар. Тасвирий санъат замонавий корейс ижодкорларининг мой бўёқ билан ишланган асарлари орқали кўрсатилган.
***
Музей Ғарбий Европа – Италия, Испания, Франция, Германия, Нидерланд, Финдандия, Голландия ва Англия тасвирий амалий ҳамда илмий санъатлари орқали намоён қилинган.
Экспозицияда XV-XIX асрларнинг антик грек-рим ва Италия санъати асарлари кўрсатилган – бу эллинизм (эрагача III аср) даврдаги грек оргиналини италияча нусҳаси бўлмиш “Венера делфин билан” деб аталган мармар ҳайкали, шунингдек қадимий Римдаги (э.а. I а.) буюк одамлари ярим портретининг ажойиб нусҳалари. Ўрта асрларда ёддан кўтарилган қадимийлик XV-XVI асрлардаги Италияда Тикланиш даврини бошлаган, санъатнинг гуллаб яшнаши учун асос бўлган. Музей Италия ренессасининг вакили бўлмиш Раоло Веронезе қаламига мансуб бўлган “Христос билан видолашув” (XVI аср) суратига эга.
XIХ асрдаги ажойиб Италия ҳайкалининг тўплами музейда таниқли ҳайкалтарошларнинг оргинал асарлари орқали кўрсатилган. Булардан – А.Канови “Амур ва психея”, Г.Соляри “Олмалик Венера”, Ф.Барзаги “Фрина”, Ж.Гудон “Сабина Гудона” ва бошқаларни келтириш мумкин.
XVI-XIХ асрлардаги Италия рассомчилиги тўплами шу даврнинг турли бадиий оқимларини ифода этади. Болония рассомчилик мактабини (XVI аср охири) У.Доминикининг “Сивилла” ва Д.Салвинг “Мадонна” полотнолари ифодалайди. “Барокк” услубида Риетроделла Веккиянинг “Авлиёнинг кўриниши! (XVII аср) полотноси яратилган. XVII асрнинг иккинчи ярми реалистик санъатнинг анъаналари намоён қилувчи Б.Скедоненинг “Садақа берувчи аёл” полотноси орқали тақдим эилган. XVIII аср Помпейда ўтказилган қазиш ишлари натижасида пайдо бўлган “меъморчилик пейзажи” жанрида яратилган А.Каналетто мактаби рассомларнинг бир неча венециан пейзажлари экспозицияда кўрсатилган.
XVII аср – Францияни гуллаб яшнаган даври. Бу давр машҳур рассомлар Ф.Шампениянинг “Христос билан видолашув”, П.Минярнинг “Аёл портрети”, Ф.Вандер Мейленинг “Людовик XIV Брюгге яқинидаги жангги кузатилмоқда” полотноларида акс эттирилган. Давр жамиятининг диди Бул усулидаги мебелда акс эттирилган. Шунингдек экспозицияда машҳур Серв заводининг XVIII-XIХ асрлардаги Франция санъати қуйидаги рассомларнинг полотнолари орқали ифода эттирилган: Ш.Ванлоо “Зафар Амфитритлар”, Н.Ланкре, К.Латур “Автопортрет”, Ф.Жерар “Амур ва Психея”, Ш.Фрер “Миср шаҳридаги ярмарка”, Л.Тессон “Араб портрети ва бошқалар. Ўша давр руҳида Клодион Мишелнинг “Йиғлаб турувчи фавн” бронза ҳайкали яратилган.
Испан асарларида “Гадой бола” (XVIII аср) деб аталган кичкинагина полотно ажралиб турибди. Бу асарнинг яратилиш услуби, муаллифнинг буюк Франсиско Гоййеда яқин бўлган рассомлар доирасидан эканлигини кўрсатиб турибди. Шу ерда Хуан Пантохи де ля Круснинг икки асари ҳам намойиш қилинмоқда: “Испания қироли – Флипп III нинг портрети” ва “Испания қироличаси – Маргарита Австрийскаянинг портрети” (XVII аср).
Немис рассомларининг асарлари орасида Л.Шенбернернинг “Тоғдаги шаршара”, Р.Фолмаринг “Ўрмондаги йўл” каби романтик пейзажлари ажралиб турибди. Шунингдек Музей XVIII-XIХ асрнинг бошларидаги машҳар Мейсен чиннисининг эгасидир.
Нидерландларнинг XV-XVI асрлардаги рассомчилиги ҳақида рассомларнинг асарлари орқали билиб олиш мумкин – И.Бох (мактаб) “Авлиё Антониянинг алданиши”, Ф.Поурбус “Еркак ва аёл портрети”, Ф.Флорис “Волхвларнинг сиғиниши”.
XVII-XIХ аср асрларнинг Фломандия рассомлари асарлари орасида: Я.Браувер “Кўр мусиқачи”, Д.Тенирс “Сартарош маймунлар”, Я.Фейт “Парранда сотувчиси” ва бошқалар ажралиб туради. Голландия – натютморт ватани. Бу жанрнинг машҳур устасиЯн Ван Гейсумнинг “Натютморт” асари мавжуд. Экспозицияда шунингдек, рассомлардан Б.Ван дер Гелстанинг “Еркак портрети”, Ян Ван Лоотеннинг “Қумтепалар пейзажи” каби асарлари кўрсатилган. Хонаки халқ юмори ва шодликка бой, мароқли ҳикоячи Ян Стен экспозицияда ўзининг “Деҳқончилик саҳнаси”, “Ертўлада” деган асари билан намоён қилинган. XVII-XIХ асрлардаги Англия санъати қуйидаги рассомларнинг асарлари орқали ифода қилинган: Д.Доу “Р.Давидовани портери” ва “И.Удомнинг портрети” ва Х.Робертсоннинг “М.Барятинскаяни портрети”.
***
Давлат санъат музейи XV-XХ асрлардаги рус санъати асарларининг бой тўпламига эга.
Экспозицияда рус икона ёзиш бадиий услубларини ва асосий хусусиятларини ифодаловчи иконалар тўплами мавжуд. XV асрда номаълум риазанлик устанинг “Праскова-Жума” иконаси уларнинг орасидан ажралиб туради.
XVIII асрнинг биринчи ярмида яратилган суратлар оарсида аристократик бадиий маълумотга эга бўлган биринчи рус рассомларидан И.Никитиннинг 1725 йилда аслига қараб чизилган “Пётр ўлим тўшагида” деб номланган асари ажралиб туради. XVIII асрнинг иккинчи ярми портрет санъатининг гуллаб яшнагани билан тавсифланади. Р.Рокотов, Д.Левицкий, В.Боровиковскийларнинг асарлари юқори маҳорат ва чуқур психологик маъноси билан ажралиб туради. Экспозицияга шунингдек Россияга таклиф қилинган чет эл рассомларининг (ота-бола Лампи, Ж.Вуал, А.Росмин, К.Христинек) асарлари ҳам тақдим этилган.
XIХ асрнинг биринчи ярмидаги санъати А.Орловский, О.Кипреский, Л.Плаховинг полотнолари тасвирлаб беради. Хаққонийлик, соддалик, сеҳрли – машҳур портретчи В.Тропинин ижодининг ажратиб турадиган моҳиятларидир. Музей унинг бир неча асарларига эга. Экспозицияда эса “Оболенская портрети”ни кўриш мумкин.
Музейда деярли тўлиқ ҳолда сайёр рассомларининг санъати кўрсатилган. Булар орасида В.Перовнинг “Бобо билан набирача”, Г.Мясованинг “Рус флотининг бобоси”, Н.Крамискийнинг “Е.Корнилова портрети”, Н.Ге “Пётр I шаҳзода Алексейни сўроқ қилмоқда” ва бошқалар мавжуд.
Рус рассом-пейзажзистлар ижодларида рус табияти меҳр билан ифодаланган. Музей рассомлардан А.Куинджи, И.Шишкин, И.Левитан, А.Саврасов ва бошқалар асарларининг бой тўпламига эга.
Рус реалистик санъатининг йирик намоёндаларидан бўлмиш И.Репиннинг асарлари ҳам музейга қўйилган. Рассомннг қизи “Н.Репинанинг портрети” ва “Зинапоядаги қиз” полотнолари шулар жумласидандир.
В.Верехагиннинг ижоди бир неча асарлар орқали кўрсатилган, жумладан “Нашавандлар” асари. Истедодли рассом В.Суриков “Ўқчилар қатл этилаётган тонг” полотно муаллифи, шу асарда этюд “Ўқчининг хотини” полотноси ҳам музейга тақдим қилинган. Шу кичик асар орқали В.Суриковнинг инсон қалбидаги ҳасратининг моҳирона ифодалаб бериш қобилиятига эга эгалигини кўриш мумкин.
XIХ асрнинг охири XХ асрнинг бошларида ҳар хил ижодий гуруҳларга аъзо бўлган рус рассомлари асарларининг тўпламининг музейда учратиш мумкин.
Бу тўпламлар музейда қуйидаги рассомларнинг асарлари билан ифодаланган: “Санъат олами” тўпламига А.Бенау, Б.Кустодиевнинг “Гацук-Оршнская портрети”, Л.Бакст, М.Добужинскийларнинг полотнолари; “Рус рассомлари союзи” – М.Врубел, В.Борисов-Мусатовнинг “Шарқ аёли” ва “Ўтирган фигуралар”, К.Корвитнинг “Атиргуллар”, В.Серовнинг “Аёл портрети” полотнолари; “Ҳаворанг атиргул” тўплами, П.Кузнецовнинг “Натюрморт. Нок ва узум”, М.Сарянинг “Эшакчалар” полотнолари; “Бубновий валет” тўплами – П.Кончиловскийнинг “Боғ бурчаги”, И.Машковнинг “Натюрморт”, А.Лентуловнинг “Кўприк устидаги поезд”, А.Куприннинг “Натюрморт”, Р.Фалкнинг “Пейзаж” ва бошқалар.
Россиядаги абстракционизм амалиётчилари, назариячилари ва етакчиларининг асарлари музейнинг фахридир: В.Кандинский – “Композиция”, “Сариқ рангдаги композиция” ва К.Малевичнинг “Сингил портрети” график асари бунинг далолатидир.
***
Мустақиллик йилларида тарихий ва маданий бойликларни асраб-авайлаш Ўзбекистонда маданий сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб қолди.
Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон халқ усталари ва рассомлариниг асарларини кўргазмаларидан сотиб олиб, уларни музейга топшириш ва музей тўпламларини тўлдиришга кўмаклашишга катта эътибор бермоқда.
Музей фондлари ҳамиша тўлдириб турилмоқда. Бу эса оригинал нусхада тақдим этилган бой ва қизиқарли музей тўпламлари билан гўзаллик шайдоларини таништириш имконини беради. Бўлимларнинг илмий ходимлари албомлар, каталоглар ва буклетлар яратиш учун тўпланган материалларни ихтисослаштириш бўйича иш олиб боришади, фонд ва тўпламларнинг мазмунини синчковлик билан ўрганишади. Музей олий ва ўрта махсус билим юртларининг илмий базаси ҳисобланади. Унинг бўлимларида рассомлар, санъатшунослар, музейшунослари ва реставраторлар амалиёт ўтайдилар.
Музей залларида жаҳон турли халқларининг замонавий санъат кўргазмалари ташкил қилинади. Америка, Осиё ва Европа мамлакатларининг кўргазмаларида музей тўпламларидаги қатор асарлар Ўзбекистон санъатини муносиб намоён қилмоқда.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи – мамлакатдаги энг сергавжум масканлардан бири. Музейда ҳар йили 200 000 дан санъат ихлосмандлари бўлади. Ҳозирги вақтда музей жаҳондаги энг яхши музейлар рўйхатига киритилган. У Ўзбекистон Республикасининг маданияти ва санъатини тарғиб этиш, мамлакатимиз ва жаҳон маданиятларининг дурдоналари билан кенг жамоатчиликни таништиришга катта ҳисса қўшмоқда.