O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

19-09-2018

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА АКАДЕМИК АҲМАДАЛИ АСҚАРОВ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ УЧУН
Untitled-2

Сўнгги йилларда юртимизда илм-фан, маданият ривожи йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимиз тарихини ўрганиш, хусусан, археологик изланишлар олиб бориш натижасида аждодларимиздан қолган бой моддий-маданий меросимизни тадқиқ этиш бугунги кунларда юқори босқичга кўтарилди. Бундай илм-фан ютуқларининг самарали ташкил этилишида устоз олимларимизнинг ҳиссаси беқиёсдир. Бундай олимлар билан илмий учрашувлар, давра суҳбатларининг ташкил этилиши ёшларимиз учун ниҳоятда фойдалидир. 2018 йил 6-сентябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Музейлар ҳафталиги” доирасида академик Аҳмадали Асқаров иштирокида “Ўзбекистонда археология фанининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилган.
А. Асқаров 1935 йил Наманган вилоятида туғилган. 1957 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтини битиради. Олим юртимизда нафақат археология фани, бутун Тарих фанининг тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 1977 йил тарих фанлари доктори илмий даражасини олади. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги А. Асқаровнинг мамлакатимиз фани ва маданияти тараққиёти йўлидаги ишлари туфайли 1995 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 2018 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Уч жилдлик “Ўзбекистон тарихи”, “Ўрта Осиё тарихий антропологияси”, “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”, “Жанубий Ўзбекистонда бронза даври” каби 20 яқин китоблар, шунингдек, 18 монографиялар, 450 дан ошиқ рисолалар ва илмий мақолалар муаллифидир. Олимнинг асарлари ўзбек тилидан ташқари рус, немис, форс ва бошқа тилларга таржима қилинган.
Тадбирда Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиши, муҳим археологик манзиллар, археология фанини ўрганишнинг аҳамияти, кейинги йилларда олиб борилаётган археологик изланишлар каби муҳим мавзуларда сўз бориши кутилмоқда. Давра суҳбатида иштирокчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан қатнашиши мумкин.
Давра суҳбатида турли давлат муассасаларидан вакиллар, ёш олимлар, олий ва ўрта махсус ўқув юрти профессор ўқитувчилари ва талабалари, тарихчилар ҳамда кенг томошабинлар иштирок этадилар.
Ушбу илм мажлисида иштирок этиб, юртимизда археология фани бўйича билимларинигизни янада оширишингиз ва ўзларингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.