O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

11-06-2019

ЭЪЛОН

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича Президентимиз томонларидан илгари сурилган 5та мухим ташаббуснинг бири ёшларнинг рассомлик ва санъат соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва иқтидорларини юзага чиқариш билан чамбарчас боғлиқ. Бу ўринда албатта музейларнинг ўрни жуда муҳим ҳисобланади.
Бугунги кунда юртимиздаги музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон давлат санъат музейи республикамиздаги мавжуд санъат йўналишидаги музейларнинг етакчиси хисобланиб, музей 1918 йилда ташкил этилган. Ҳозирда музей фаолият юритаётган бино 1974 йилда фойдаланишга топширилган. Ўтган вақт мобайнида музей биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, шунингдек, музей коллекциялари сақлашга ва ташриф буюрувчилар учун етарли шарт-шароитлар ачинарли аҳволда эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги
ПҚ-3022-сон қарорига асосан Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланган.
Дастурга мувофиқ Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш кўзда тутилган бўлиб, музей коллекциялари ва ашёларини белгиланган меъёрларда сақлаш ҳамда намойиш этиш учун кўшимча хоналарни қуриш, бинонинг ички ва ташқи тарафларини тубдан таъмирлаш, шунингдек ташриф буюрувчиларга замон талабига мос шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади.
Музей биносида реконструкция ишлари 1 йил давом этади ва ушбу давр мобайнида музей вақтинчалик фаолият юритмайди.
Президентимиз ташаббуслари ва Хукуматимиз раҳбарлари саъйи-харакатлари натижасида кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган музейимиз дунёнинг кўзга кўринган энг замонавий музейлари қаторидан ўрин эгаллашига ишонамиз.