O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

14-03-2020

OBOD YURT

Navro’z bayramini munosib kutib olish va hodimlar o’rtasida o’zaro mehr-oqibat va hamjihatlikni yanada kuchaytirish maqsadida “Obod yurt” umumxalq obodonlashtirish va ko’kalamzorlashtirish hayriya xasharini o’tkazdik. Muzeyimiz xodimlari ushbu hayriya hasharida faol qatnashmoqdalar. Yurtimizga bahor keldi, navro’z yaqin ushbu bayramlarni yanada obod maskanimizda munosib kutib olamiz.

06-02-2020

E’LON

Ишга таклиф этамиз. Музей назоратчилари. Талаб этилади: музейга ташриф буюрувчиларни назорат этиш, санъат йўналишида таълимга эга бўлиш, ўзбек ва рус тилида бемалол сўзлашиш, инглиз тили қўшимча, соат 9:00 дан 18:00 гача иш жойида бўлиш.

15-01-2020

OLIY O’QUV YURTI BILAN MEMORANDUM IMZOLANDI

O’zbekiston Davlat san’at muzeyida Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti muzeyshunoslik kafedrasi filiali ochildi. Ushbu tadbirda o’zaro hamkorlik memorandumi imzolandi.

Memorandumga asosan endi talabalar san’at muzeyida nafaqat amaliy mashg’ulotlarni balki dars jarayonlarini xam birga olib boradilar. Shuningdek institut talabalariga muzey fondiga kirish xamda muzey kutubxonasidan bemalol foydalanish huquqi berildi.

02-06-2019

“ЁРҚИН ДУНЁ” ЛОЙИҲАСИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, “Ўзбекконсерт” Давлат ташкилоти, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳамда “Шукрона Таълим” мактаби “Ёрқин дунё” лойиҳасини тақдим этмоқда. Ушбу лойихага Тошкент шаҳридан 50 га яқин болалар ташриф буюришди, улар учун ташкилотчилар томонидан махсус концерт дастури ташкиллаштирилди. Бундан ташқари болажонлар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Болалар расм чизиш, турли шакллардан ўйинчоқлар ясаш ва ашула айтиб рақсга тушиш машқларини бажаришди. Бу тадбирнинг асосий мақсади мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг энг биринчиси ёш авлодни мусиқа йўналишида ҳамда рассомчилик ижодини юзага чиқариш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Batafsil »

22-05-2019

“ Инсон – бебаҳо зот ”

ХХ аср Ўзбекистон маданиятида улкан кашфиётлар ва ютуқлар даври бўлди, тасвирий санъат мактаби ривожланди ва шакллана бошлади, таниқли рассомларнинг исмлари дунёга маълум бўлди. Халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаевнинг номи Ўзбекистон санъат усталарининг ёрқин юлдузлари орасида муносиб ва шарафли ўринни эгаллайди. Batafsil »

18-05-2019

18 май Халқаро музейлар куни

Ўзбек халқининг тарихи нақадар залворли, халқимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Музейларимизда ўтмишдан то хозирги кунга қадар тўпланган турли йўналиш ва соҳаларга таълуқли ёдгорликларининг амалдаги қонун-қоидага мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.
Музейлар маънавий ва маърифий илм ўчоғи сифатида доим тараққиётда, ривожланиш ва ўзгаришда. Уларнинг захираларини доимо бойитиб бориш, тўпланган музей ашё ва коллекцияларини келажак авлодларга бус-бутун холатда етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этади. Batafsil »

11-04-2019

“Буюк Дашт: тарих ва маданият”

Ўзбекистон Давлат санъат музейида бўлиб ўтаётган кўргазмада “Олтин одам”ни тилла безаклар билан безатилган кийимда ҳамда тилла ўқлар, қор қоплонлари, архарлар, отлар, қушлар кўринишидаги олтин пластиналар билан безатилган конус шаклидаги бош кийимда кўришингиз мумкин. Batafsil »