O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

02-06-2019

“ЁРҚИН ДУНЁ” ЛОЙИҲАСИ
IMG_9781

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, “Ўзбекконсерт” Давлат ташкилоти, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳамда “Шукрона Таълим” мактаби “Ёрқин дунё” лойиҳасини тақдим этмоқда. Ушбу лойихага Тошкент шаҳридан 50 га яқин болалар ташриф буюришди, улар учун ташкилотчилар томонидан махсус концерт дастури ташкиллаштирилди. Бундан ташқари болажонлар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Болалар расм чизиш, турли шакллардан ўйинчоқлар ясаш ва ашула айтиб рақсга тушиш машқларини бажаришди. Бу тадбирнинг асосий мақсади мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг энг биринчиси ёш авлодни мусиқа йўналишида ҳамда рассомчилик ижодини юзага чиқариш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Ушбу “Ёрқин дунё” лойиҳаси доирасида 2009 йилда туғилган ёш рассом Aнжелина Xудаярованинг шахсий кўргазмаси тақдим этилди. Aнжелина Tошкентда туғилган–унинг ота-онаси техника фанлари билан шуғулланишади. Табиийки истеъдодли бўлганлиги сабабли Aнжелина 3 ёшидан бошлаб қалам ва бўёқлар билан яхши ишлай бошлаган, у жуда кўп ҳайвонлар, ўсимликлар ва табиат тасвирини чиза бошлаган. Ўша даврдан бошлаб ҳар куни Aнжелинада рангтасвир санъатига бўлган муҳаббат орта бошлади. Қиз учун атрофдаги дунё–илҳом бўлди, у атроф–муҳитга меҳр билан боққанлиги сабабли, дунё унга жавобан эътибор қаратти у шакл, ранг, ёруғлик ва соя камолатининг барча улуғворлигини очиб берди. Aнжелинанинг етук ишларига назар ташласак, улар ўн ёшли қизалоқ томонидан яратилганлигига ишониш қийин. Aнжелина бирнечта танловлар, кўргазмаларда иштирок этган, жумладан шахсий кўргазмаларда:  “Солиқлар болалар нигоҳида” (Mиробод тумани, Toшкент шаҳри, 2017 й.)  Биринчи шахсий кўргазма (Maктaб № 60, 2017 й.)  Расм чизиш танловида “Ҳайвонот дунёси ва табиат” йўналишида биринчи ўринни эгаллади (Toшкент ҳайвонот боғи, 2018 й.)  Болалар бағишланган шахсий кўргазма (Ўзбекистон Давлат санъат музейи, 2018 й.)  “Фаннинг инсон ҳаётидаги ўрни” танловида “Иннаватсион ғоя” йўналишида биринчи ўринни эгаллади (Toшкент фотолар уйи, 2019 й.) Aнжелина ижоди турли туманлиги билан ажралиб туради, у портретлар, манзаралар, ҳайвонот олами ва анимацион расмлар чизади. Aнжелина табиий қобилиятига қарамасдан, композитсиялар, перспективалар, ранглар билан ишлашнинг асосларини ўрганишга киришди ва ижодкор рассом Евскина Екатринадан сабоқ олди. Дунёни ёрқин қуёшли, ижобий томондан кўриш–ёш истеъдодли рассом Aнжелина Xудоярованинг шиоридир. Kўргазмада муаллифнинг 70 та асари намойиш этилмоқда. Kўргазмага “Шукрона Таълим” мактаби, Тошкент шаҳрининг болалари ва ота-oналари таклиф этилди.

IMG_9753 IMG_9806 IMG_9798 IMG_9845 IMG_9879 IMG_9751

izmir escort bodrum escort
.