O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

19-09-2017

“ИСТИҚЛОЛ ИЖОДКОРЛАРИ” номли рассом Ян Луйлиннинг шахсий кўргазмаси учун

2-8 сентябрь кунлари Мамлакатимизда ҳар йили ўтказиладиган «Музейлар хафталиги» доирасида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрами” муносабати билан Ўзбекистон фуқораси Ян Луйлиннинг “Истиқлол ижодкорлари” номли шахсий кўргазмаси 5 сентябрь куни соат 15.00да Ўзбекистон Давлат санъат музейида тантали равишда очилди.
Рассом Ян Луйлин 1951 йили Хитойда туғилган. 1962 йили унинг оиласи Хитойдан Ўрта Осиёга кўчиб келади. У болалигидан бошлаб расмлар чизади. Мактабни тамомлаб, Педагогика Институтининг бадиий-графика факультетига ўқишга қиради. Институтни тугатиб, Ян Луйлин “Рангтасвир” кафедрасида ўқитувчиликка қабул қилинади. У ўзининг педагогик фаолиятида рангтасвирга бағишланган бир қанча мақолалар ёзади ва институтда, шаҳар ва республика босқичларида ўтказиладиган бадиий кўргазмаларда фаол иштироқ этади.
Рассом 1989 йили Ўзбекистонга келди Самарқанд шаҳрида яшаб ижод қилди. Рассом Самарқанд шаҳридаги буюк тарихий обидалари – Ўрта Осиё меъморий дурдоналари билан танишади. Шаҳар манзарасининг гўзаллиги, ўнинг қалбда кучли тассурот қолдиради. Рассом шахар ва архитектура манзараларига бағишлаб, бир қанча санъат асарлари яратади.
1989 йили Ян Луйлин Хитойга бориб, кайтиб келгандан кейин, Хитой мухожирлари хаёти ҳақида асарлар чизади. Уларнинг орасида: “Кайтиш”, “Хитойликлар Америкада”, “Тошкентлик хитойлар”, “Мухожирлар уйи” асарларини яратди.
2000 йили Ўзбекистонга ишқи тушган рассом Тошкентга яқин жойда яшай бошлайди. У ўзининг асарлари учун янги образлар яратишга қиришади, чунки
Тошкент атрофидаги кузги манзаралар, Чирчиқ дарёсининг ранг-баранглиги унинг ижодига катта таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда Ян Луйлин Хитой анъанавий рангтасвирини мафтуни бўлиб уни ўрганишга қиришган. Рассомнинг фикрча “Хитой тасвирий санъати – бу инсоннинг чуқур фикрлашининг мевасидир. Сабаби, рангтасвирда рассомга зарур бўлган нарсалар тасвирланади”.
Рассом ўз диёрнинг гўзаллигини асарида тўлиқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Чунки томошабин асарни кўриб унинг гўзаллигини шайдоси бўлиши керак. Демак, рассомга томошабинга таъссурот кейинги асарларини яратишига катта куч бериши керак.
Ўзбекистон давлат санъат музейи жамоаси рассомга ижодий мувофаққиятлар тилайдилар ва ишонадиларки ушбу шахсий кўргазма рассом
Ян Луйлин орзуларнинг бошланиши бўлиб қолади.
Биз 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили деб эълон қилиши натижасида хар бир ижодкор ижодига алоҳида эътибор бериб, рангтаcвир ижодкори, ноёб асарлар устаси Ян Луйлин билан танишдик ва унинг ижоди бизда кучли таъссурот қолдирди.
Кўргазма 2017 йилнинг 5 сентябр куни ўтказилди. Кўргазма бир ой давом этади. Кўргазмада таниқли рассомлар, санъатшунослар, устозлар ва талабалар иштирок этишди.