O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

26-01-2019

«Ипаклари тиллодан-безаклари сержило»
1

 

Бугунги кунда Президентимизнинг музейларимизга қаратилган юксак эътибори, Ҳукуматимиз томонидан маданият соҳасини доимий қўллаб-қувватланиши натижасида, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, урф-одатларимизга ҳурмат, тарихий қадриятларимизни асраб-авайлаш каби эзгу мақсадлар тобора кучаймоқда. Ўзбекистон давлат санъат музейида бўлиб ўтаётган « Ипаклари тиллодан – безаклари сержило» номли кўргазмада музей фондидан танлаб олинган энг сара зардўзлик чопонлари, заргарлик ва кашта намуналари намойиш этилмоқда.

Зардўзлик саньати Бухоро номи билан  боғлиқ бўлиб, унинг шон-шуҳратини дунёга таратди. Бухородан  кейин зардўзлик марказлари Самарқанд ва Ҳиротда жойлашган. Шунинг учун Бухоро ва Ҳиротда ХVII-ХIХ асрларда  зардузларнинг махсус учта маҳалласи  бўлган. Бухорода йирик зардўзлик  устахоналари амирнинг  аркида ўрнашиб,  бу ерда  фақатгина  эркаклар фаолият олиб борганлар. 1915 йили Бухорода Амир Олимхон даврида Қушбеги Мирзо Урганжийнинг уйида илк зардўзлик устахонаси ташкил этилган. Устахонада 20 тадан 40 тагача эркак усталар ишлаган. Устахонага устакор бошчилик қилган. Устакор тажрибали, малакали тарҳкашлардан (яъни нақш чизувчи уста) хисобланган ва у қушбеги томонидан сайланган. Ушбу фаолиятни олиб борган усталар тикувчи зардўзларга иш берган, буюртмаларни ўз вақтида бажарилиши ҳамда ишни сифатли чиқишини назорат қилганлар. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Ўрта Осиё хонликлари ўртасида бадиий ҳунармандчилик ривожланиши билан бир қаторда заргарлик санъати хам тез суръатлар билан ривожланди. Жумладан, Хива, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент, Андижон, Урганч, Нурота, Китоб, Чуст, Асака, Ғиждувон, Марғилон ва бошқа жойларда уста заргарлар бўлиб, улар махсус маҳалла-маҳалла бўлиб, яшаганлар.

4

4