O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

23-02-2017

ХИТОЙ МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ КУНЛАРИ.
Лого

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ўрнатилган дипломатик алоқаларининг 25 йиллигига, 2017 йилнинг 25-26 феврал кунлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва ТошДШИ ҳузуридаги ўзбек-хитой Конфуций номли институтининг ҳамкорлигида “Хитой маданияти ва санъати кунлари” номли фестивалини ўтказади.
Фестивал очилишига Ўзбекистон Республикасининг Вазирликларидан, муассасаларидан, олий ўқув юртларидан ва хорижий элчихоналаридан вакиллар таклиф қилинган.
Музейда фестивал уч кунлик (24-26 феврал) тадбирлар асосида ўтказилади ва у тамошабинларнинг қадимий ва замонавий Хитойнинг бой маданий анъаналари билан таништиради.
Фестивалнинг биринчи кунида Хитой ҳунармандларининг асарлари, рангтасвир, графика ва фотосуратлар кўргазмаси қуйидаги мавзуларда ўтказилади: “Хитойнинг маданий мероси”, “Хитой табиат манзаралари”ва “Хитойда янги йил байрами”. Ушбу мавзулар асосида Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари Хитой халқининг анъаналари, урф-одатлари ва бой маданий мероси бўлган меъморий, археология, тарихий ёдгорликлари билан танишадилар. Шу билан бирга тамошобинлар Хитойда буюклиги билан машҳур бўлган Тянь-Шань, Кунь-лунь, Химолай тоғлари, саҳро текисликлари бўлган Ала-шань,Такла-Макан, Гоби ва Хитойнинг ўрмонлар панорамаси хақида чуқур тасаввурига эга бўладилар.
Фестивалда тамошабинларга тасвирий санъат ашёлари, хаттотлик санъатининг асрлар давомида яратилган намуналари ҳам кўрсатилади.
Фестивал доирасида миллий яккакураш тури бўлган “у-шу”, чой маросими ва янги йил байрамининг кўнгилочар дастурларини томоша қилиш тадбир режасига киритилган. Ушбу тадбирлар Хитойга саёҳат муҳитини яратиб, Хитой фольклор оҳанглари билан тўлдирилади.
25 февралда хитой хаттотлик санъати ва қоғоз бўлакларини қирқиш орқали турли-туман байрам ашёларини яратилиш жараёни билан таништиришга бағишланади. Ушбу кун ХХР дан ташриф буюрган, ҳозирги кунда ТошгДШИ “Хитойшунослик” факультетида волонтёр ўқитувчи сифатида фаолият олиб бораётган Жанг Ди Дзьюен хонимнинг “Хитойнинг маданий мероси” номли маърузаси билан бошланади. Сўнгра эса “Хитой бўйлаб саёхат: байрамлар” номли хужжатли фильм намойиш қилинади. Булардан ташқари Конфуций институтининг ходимлари ва Хитой маданий маркази кўнгиллилари томонидан ёзув анъаналари, хаттотлик санъати ҳамда қоғоздан байрам қийтимлари ясаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.
Хитойнинг қадимги санъат анъаналари ҳамда бой маданияти Ўзбекистон Давлат санъат музейини томошабинлари хотирасида чуқур из қолдиради деган умид билан 26 февраль куни фестивал ўз ишини якунлайди.
Фестивал доирасидаги тадбирларда фаол иштироклари учун Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда ва мухтор элчиси, Сунь Лидзье жаноблари, “Ипак Йўли” хитой ресторани директори, Хао Чжиёнг жаноблари; Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, проф. А. Маннанов, ҳамда ТошДШИ ҳузуридаги ўзбек-хитой Конфуций номли Институт раҳбарияти ташаккурнома билан тақдирланадилар.