O‘zbekiston Respublikasi,
Toshkent sh., Amir Timur shoh ko‘chasi

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Yangiliklar

Yangiliklar arxivi

11-04-2019

“Буюк Дашт: тарих ва маданият”
1 IMG_7331.jpguhjk

Ўзбекистон Давлат санъат музейида бўлиб ўтаётган кўргазмада “Олтин одам”ни тилла безаклар билан безатилган кийимда ҳамда тилла ўқлар, қор қоплонлари, архарлар, отлар, қушлар кўринишидаги олтин пластиналар билан безатилган конус шаклидаги бош кийимда кўришингиз мумкин. Шунингдек,(археологлар фикрича 17-18 ёшларда бўлган) сак жангчиси Олтин одам билан бирга дафн қилинган эрта темир даврига (милл.авв.V-IV асрлар) бўлган архелогик топилмалар тўплами билан танишишингиз мумкин.

Саклар (форс тилидан таржима қилганда “алпқомат эркаклар” маъносини англатади) қозоқларнинг қадимги аждодлари. Юнон муаллифларининг асарларида улар Осиё скифлари деб аталган. (“сак”сўзи скифча – “Буғу”), бошқа қадимий манбаларда уларга “учқур отлардаги тўралар” деб таъриф беришган. Мазкур қабилалар орасида сак тиграхаудалар (“учли қалпоқлилар”) “Олтин одам”нинг қабри топилган Иссиқ қўрғон ҳудудида яшаганлар. Қўрғондан 4 мингдан зиёд олтин буюмлар: безатилган кийимларнинг бўлаклари, тақинчоқлар ва маиший ашёлар топилган.

1 IMG_7336 1 IMG_6894 Қабрдаги предметларнинг топографияси кўргазмада намойиш этилган бу қадимий жангчининг кўринишини тиклашга ёрдам берди, бу ўз навбатида тадқиқотчилар томонидан улкан машаққат талаб этди. Қадимий дашт санъатининг энг муҳим хусусияти – зооморфик тасвирлар, яъни хайвон тасвирларининг устунлигидир. Улар тотем ҳайвонларнинг тасвири, сеҳрли кучга эга ҳайвонлар жангининг тасвирланиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Сюжетдаги драматизм ҳаётдаги яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг абадий курашини англатади. Ҳайвон тасвирининг ёрқин намунаси бўлиб, эр. авв. V-IV асрларга тегишли олтиндан ясалган, қоплонлар кўринишидаги қадама безакли пластиналар ҳисобланади. Христиан ва ислом динлари ўрнатилгач ҳайвон тасвири аста-секин ўз ҳусусиятини йўқота бошлайди. Бироқ, асл сеҳрли маъносидан маҳрум бўлган ҳайвонларнинг декоратив тасвирлари ўрта асрлар санъатида: заргарлик буюмларида, миниатюраларда, ёғоч ўймакорлигида, тош ва суякларда, меъморчиликда кўпроқ умумлаштирилган шаклда сақланган. Ушбу тенденциялар кўргазмада намойиш этилган XV асрга оид Сайрам хазинасидан топилган заргарлик буюмларида кўрсатилган. Экспозицияда асосий ўринни Иссиқ қўрғонидан топилган қадимги ёзувлар билан безатилган кумуш коса эгаллайди. Шунингдек, кўргазмага Таксай (Ғарбий Қозоғистон вилояти), Талди-2 (Қарағанда вилояти) ва Берел (Шарқий Қозоғистон вилояти) саклар қўрғонидан топилган археологик топилмалар намойишга қўйилган. Кўргазмада Қозоғистон Республикаси Миллий музей коллекциясидан жами 106 та экспонат экспозицияга қўйилган. Кўргазмада намойиш этилган нодир экспонатлар бу қадимий ва ўрта асрлар Қозоғистон санъатининг кичик бир қисмигина бўлиб, Евроосиё Дашт маданият меросининг ўзига хослигини акс эттиради.

1 IMG_6801 IMG_7547.jpgjnij