100060, Республика Узбекистан
г. Ташкент, проспект Амира Темура, 16

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Новости

Архив новостей

02-03-2018

(O‘zbekcha) ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ “СИЗ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИ ЭКСПОЗИЦИЯСИНИ БИЛАСИЗМИ?” МАВЗУСИДА ТАНЛОВ.
Лого

Юртимиз ёшлари орасида музей, аждодларимиздан қолган бой маданият, ноёб дунё санъати намуналари тўғрисида кенгроқ билимларга эга бўлишлигини таъминлаш, ёшлар онгида тарихимизга, миллий ва дунё санъатига ҳурмат руҳини ошириш мақсадида Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишлаб “Сиз Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозициясини биласизми?” мавзусида танлов эълон қилади.
Унда мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозицияси тўғрисида билимга эга бўлиш талаб этилади. Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтади ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати копиясини тақдим этади. Рўйхатдан ўтиш 2018 йилнинг 05-март кунидан бошланади ва 2018 йилнинг 01-май куни соат 16:00 га қадар давом этади. Саволлар Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозициясидаги маълумотлардан тест шаклида ўзбек тилида 36 та саволдан иборат бир вариантли ҳолда бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1.1 балл берилади. Биринчи, иккинчи ва учунчи ўринлар аниқланади. Агар совриндорларнинг баллари тенг бўлиб қолса, комиссия иштирокида музей экспозицияси юзасидан савол-жавоб асосида ғолиб аниқланади. Ҳар бир ўрин учун битта номзод аниқлаб олинади.
Тест синовлари 2018 йилнинг 15-май куни 10:00 да бошланади ва соат 12:00 га қадар давом этади. Ғолиблар 18-май куни “Халқаро музейлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирда эълон қилинади. Ғолибларга сертификатлар ва эсдалик совғалар топширилади.
Ўз билимларингизни синаб кўринг ва ғолиб бўлинг!