100060, Республика Узбекистан
г. Ташкент, проспект Амира Темура, 16

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Новости

Архив новостей

18-02-2016

(O‘zbekcha) ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА А. НАВОИЙ ВА З. М. БОБУР ТАВАЛЛУД КУНЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН “БУЮК ТАФАККУР СОҲИБЛАРИ” НОМЛИ КЎРГАЗМА УЧУН

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач аждодларимизнинг ҳаёти ва илмий мероси чуқур ўрганила бошланди. Хусусан, фан, маданият ва адабиёт тараққиётига бемисл ҳисса қўшган буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди асрлар давомида чуқур ўрганилиб, булар ҳақида кўплаб китоблар, рисолалар, мақолалар дунё юзини кўрди.

XV-XVI асрларда Марказий Осиё ренесанс даврининг илғор мутафаккирлари саналган А. Навоий ва З. М. Бобур илмий-адабий ижоди билан авлодлар учун абадиётга дахлдор улкан мерос қолдирди.

Юртимизда ҳар йили А. Навоий ва З. М. Бобур таваллуд топган кун муносабати билан турли муассасаларда “навоийхонлик”, “бобурхонлик” кечаларини ўтказиш анъанага айланган. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш билан бирга ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик, эзгулик каби ижобий фазилатларнинг камол топишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2016-йил 09-феврал куни 11:00 да ташкил этилиши режалаштирилган “Буюк тафаккур соҳиблари” номли кўргазма ҳам айни шу мақсадга йўналтирилган. Кўргазмага республикамизнинг турли вазирлик ва идораларидан меҳмонлар, шунингдек, олий ўқув юртлари устозлари ва талабалари таклиф этилганлар. Кўргазма очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазири, Ўзбекистон халқ шоирлари, олим ва адабиётшунослар қатнашадилар.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад А. Навоий ва З. М. Бобур сиймосини ҳамда улар яшаган давр муҳитини гавдалантириш, ёшлар онгида бу табаррук зотларнинг сурати ва сийрати тўғрисида тасаввурларни кенгайтириш, тасвирий санъат усталарининг буюк аждодларимиз гўзал сиймосини ҳамда улар яшаган давр манзарасини ифодалаб яратган асарларини халқ оммасига намойиш этиш кабилардан иборат.

Ушбу кўргазмада тарихий реализм жанрида яратилган, ҳозирда музей захирахоналарида сақланиб келинаётган Чингиз Ахмаров, Жавлон Умарбеков, Темур Саъдуллаев, Бахтиёр Бабаев каби таниқли рассомларнинг ижод намуналари ўрин олган. Рассомлар А. Навоий ва З. М. Бобур моддий ҳамда маънавий оламини чуқур ўрганиб, уларнинг ташқи кўринишларини ифодалашга ҳаракат қилишган. Асарларда ушбу тарихий шахсларнинг сиёсий, ижтимоий фаолияти, халқпарварлиги, адолатпарварлиги ва ижодкорлик салоҳияти, буюк тафаккур соҳиблари эканлиги моҳирлик билан тасвирлаб берилган. Шунингдек, кўргазма алломалар яшаган тарихий даврни акс эттирувчи асарлар билан бойитилган. Кўргазма якунида музейнинг мажлислар залида адабий-ижодий учрашув ташкиллаштирилган, учрашувда адабиётшунос олима, филология фанлари номзоди Буробия Ражабова ўз маърузаси билан қатнашади. Адабий-ижодий учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этадилар.

Кўргазмага бир ой давомида ташриф буюрувчи ҳар бир томошабин буюк аждодларимизга ҳурмат ва рассом ижодкорларнинг маҳоратига кучли қизиқиш ҳис эта олишлари мумкин.