100060, Республика Узбекистан
г. Ташкент, проспект Амира Темура, 16

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Новости

Архив новостей

07-09-2015

(O‘zbekcha) ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Давлат Санъат Музейининг  2-8 сентябр “Музейлар ҳафталиги” доирасида “Истиқлол дурдоналари” кўргазмаси

Ўзбекистон Давлат мустақиллигига эришган   илк кунлардан бошлаб олдимизга бебаҳо маънавий ва маданий меросимизни тиклаш масаласи қўйилди. Кўп асрлар давомида яратилган ва етишиб чиққан дунёга машҳур алломалар Имом ал- Бухорий, Ат- Термизий, Ал -Хоразмий, Ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний каби улуғ алломаларнинг номи янада тилларимизда жаранглай бошлади.

Асрлар оша давом этиб келаётган миллий амалий-безак ва тасвирий санъатимиздаги янги оқим ва йўналишларнинг тикланиши, халқимиз ғурури, буюк келажак сари бошлаган улуғ қадамдир.

Ўзбекистон мустакиллигининг 24 йиллиги муносабати билан  Музейлар ҳафталигига бағишланган мазкур экспозиция  санъатимизнинг йирик намоёндалари ижодини кенг ёритиб беради. Шунингдек, мустақиллик йилларидан кейин ривож топган миллий санъатимиз йўналишларини ҳам намойиш этади. Кўргазмада  Ж. Умарбеков, М Тахтаев , А.Мирзаев, С. Рахметов, О.Муинов, А. Мирсоатов, Х. Зиёхонов,  Х. Мирзаахмедов,  И. Шин, Т. Ли, Г.Султонова, Д. Мамедова, Р. Гоглоева, М. Умаров, Ж.Башаров, Н. Банников, А. Хатамов, Д. Рузибаев каби кўплаб рассом ва ҳайкалтарошларнинг асарлари намойиш этилган. Кўргазма академизмдан то классик модернизмгача бўлган турли йўналишларни ўзида акс эттиради. Ушбу кўргазма авлодларнинг этно-маданий мероси, анъаналарининг асраб авайланиб, келажакка маънавий қадриятларнинг мерос қилиб берилиши, ўлмас анъаналарнинг узвий боғлиқлигини ҳам кўрсатиб беради. Масалан кўргазмадан ўрин олган рангтасвир асарлари  Ж. Умарбеков “Наврўз” 2001 й., Р. Гоглоева “Тоғда куз”., С. Рахметов “Сурхон Бобо” портрети, М. Тохтаев “Туғилиш”,  Х. Зиёхонов “Ўтиш йўли” 2003й., Т. Ли “Вақт оралиғи” рангтасвир асарларида халқимизнинг эстетик  аҳлоқий анъаналарининг мужассамлигини кўришимиз мумкин.

Ҳайкалтарошлик асарларида  Д. Рўзибоев “Катта ашула”, Г. Султонова “Бухоролик келин”, Д. Ражабова “Оналик”, компзицияларини шакллантиришда тарихий воситалар, либослар миллий санъатимизга ўзига хос бетакрорлик баҳш этади.

Халқимизнинг маънавий тикланиши — бу табиий ва қонуний жараёндир. Янги жамият маънавияти ўтмишимизнинг энг яхши ғояларини ўз ичига олади, тарих ва келажак узвий боғлиқлигини кўрсатиб беради.

Мазкур кўргазманинг мақсади рассомларнинг ижодий меросини кенг оммага таништириш билан биргаликда халқимизнинг бой бетакрор моддий ҳамда маданий ҳаётини намойиш этишдир.