16, Amir Temur Avenue,
Tashkent, Republic of Uzbekistan, 100060

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

News

News archive

24-09-2018

ХАТАМОВНИНГ ШАХСИЙ КЎРГАЗМАСИ УЧУН
123

Мамлакатимиздаги барча музейларда жорий йилнинг 5-12 сентябрь
кунлари “Музейлар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, кўргазмалар,
илмий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Давлат санъат
музейида 2018 йилнинг 7-сентябрь куни соат 17:00 да таниқли рассом ва
ҳайкалтарош А. Хатамовнинг шахсий кўргазмаси ташкил этилмоқда.
Кўргазмада намойиш этиладиган асарлар Ўзбекистон Давлат санъат музейи
фондидан ва рассомнинг шахсий коллекциясидан иборатдир. Уларнинг 22
донаси графикага оид, 10 донаси ҳайкалтарошлик асарларидир.
Кўргазманинг очилиш маросимидан кейин рассом А. Хатамов билан ижодий
учрашув бўлиб ўтади.
Азамат Хатамов 1952 йилда Сурхондарё вилоятининг Шеробод
туманида таваллуд топган. Рассомлик маълумотини Санкт-Петербург
шаҳридаги Репин номли Россия Бадиий Академиясида таҳсил олади. Ижодий
фаолиятини она ватанига қайтиши билан бошлайди. Шу дақиқадан бошлаб
рассом республика ва хориждаги турли ижодий кўргазмаларда иштирок
этишни бошлайди. А. Хатамов Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кумуш
ва олтин медали совриндоридир. 2010 йилдан буён Камолиддин Беҳзод
номидаги Миллий Рассомлик ва Дизайн институтининг ҳайкалтарошлик
кафедраси доценти сифатида таълим бериб келмоқда.
Кўргазмага турли давлат муассасаларидан меҳмонлар, олий ва ўрта
махсус ўқув юрти профессор ўқитувчилари ва талабалари, санъатшунослар
ҳамда кенг томошабинлар иштирок этадилар.
Кўргазма 2018 йилнинг 30 сентябрь кунига қадар давом этади.