16, Amir Temur Avenue,
Tashkent, Republic of Uzbekistan, 100060

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

News

125

26-01-2019

Ўзбекистон Давлат Санъат музейи ходимлари умумхалқ экологик ҳашарда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-январдаги Бугунги кунда Орол денгизининг суви қуриган майдонларда шамол натижасида юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш ҳамда экологик аҳволни яхшилашга қаратилган 41-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2019-йил 26-январь куни эрта тонгдан Ўзбекистон Давлат Санъат музейи ходимлари, музей ҳудудида ободонлаштириш ишларини бошлашди. Атроф муҳит чиқиндилардан тозаланди, боғдаги дарахтларнинг шоҳ-шаббаларига ишлов берилди. Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

More »

1

«Ипаклари тиллодан-безаклари сержило»

Бугунги кунда Президентимизнинг музейларимизга қаратилган юксак эътибори, Хукуматимиз томонидан маданият соҳасини доимий қўллаб-қувватланиши натижасида, ёшларимиз Ватанга муҳаббат, урф-одатларимизга хурмат, тарихий қадриятларимизни асраб-авайлаш каби эзгу мақсадлартобора кучаймоқда. Ўзбекистон давлат санъат музейида бўлиб ўтаётган «Ипаклари тиллодан, безаклари сержило» номли кўргазмада музей фондидан танлаб олинган энг сара зардўзлик чопонлари, заргарлик ва кашта намуналари намойиш этилмоқда. Кўргазма учун 30 дан ортиқ зардўзлик йўналишида яратилган чопонлар, зардўзи белбоғлар, этиклар ва ковушлар, 25 дан ортиқ музей фондида сақланаётган, хали хеч қаерда намойиш этилмаган заргарлик буюмларидан билагузук, тиллақош, забигардон, тумор ва бошқа турли хил аёллар тақинчоқлари намойиш этилмоқда. More »

123

16-01-2019

“УНУТИЛМАС ҚАДРИЯТ” НОМЛИ КЎРГАЗМА УЧУН

Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий турларидан бири бадиий сопол буюмлар яратиш ҳунаридир. Бу ҳунарнинг ишлаш услублари авлоддан авлодга ўтиб, Ўзбекистонда унинг турли мактаблари шаклланган. XIX асрга келиб Ўзбекистонда сопол буюмлар тайёрлашнинг мактаблари яратилиши, ўзига хослиги, техникаси ва ранглари билан шимоли-шарқий яъни, Фарғона мактаби, марказий яъни, Бухоро-Самарқанд мактаби ва жанубий-ғарбий яъни, Хоразм мактабларига бўлинган. Кўк ранглар асосан, Фарғона ва Хоразм мактабларига хос бўлиб, ранг беришда ишқорлардан фойдаланган. Бухоро ва Самарқанд кулолчилик мактаби буюмларида жарангдор нафислик, қўрғошинли сир ва сарғиш-яшил, жигарранг бўёқлар муҳим ўрин тутади. Истиқлол йилларда миллий халқ амалий санъати, хусусан, сопол буюмлар тайёрлаш анъаналарини давом эттириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бунинг учун аввало, аждодларимизнинг сополчилик санъати борасидаги тажрибалари, улар яратган ноёб сопол буюмларни тайёрлаш сирлари тадқиқ этилмоқда. Бундай нодир асарлар асосан, музейларда сақланиб, улар ушбу маданият масканларида тадқиқ этиш билан бирга халқимизга кўргазмалар орқали намойиш этиб келинмоқда. Жумладан, 2018 йилнинг 17-октябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Унутилмас қадрият” номли кўргазма ташкил этиш режалаштирилган. Кўргазмада музей фондида сақланаётган ХХ асрга оид сопол буюмлар намойиш этилади. Унда Риштон, Ғурумсарой, Ғиждувон, Тошкент, Шаҳрисабз каби кулолчилик мактабларига хос асарлар жой олган. Умуман, кўргазмада намойиш этилган асарларнинг нозиклиги, бежиримлиги, мустамкамлиги, рангларининг ўзига хослиги каби жиҳатлари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди. Унда сопол буюмлар ясаш санъатининг забардаст вакилларидан М. Туропов, А. Йўлдошев, У. Шерматов, М. Бекжонов, У. Умаров, уста Абдуғаффор, Б. Халилов каби машҳур усталарнинг яратган асарлари намойиш этилади. Кўргазмага турли давлат муассасаларидан, элчихоналардан меҳмонлар, санъатшунослар, музейшунослар, ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этиши режалаштирилган. Тадбирда иштирок этиб ХХ асрда Ўзбекистонда сопол буюмлар тайёрлаш санъати тўғрисида қизиқарли таассуротларга эга бўлиш билан бирга, руҳий-эстетик завқ оласиз. Кўргазма бир ой давом этади.

123

24-09-2018

ХАТАМОВНИНГ ШАХСИЙ КЎРГАЗМАСИ УЧУН

Мамлакатимиздаги барча музейларда жорий йилнинг 5-12 сентябрь
кунлари “Музейлар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, кўргазмалар,
илмий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Давлат санъат
музейида 2018 йилнинг 7-сентябрь куни соат 17:00 да таниқли рассом ва
ҳайкалтарош А. Хатамовнинг шахсий кўргазмаси ташкил этилмоқда. More »

Untitled-2

19-04-2018

“Cultural heritage of Uzbekistan in the collections of British museums.”

Today, April 18, 2018 in the Embassy of Uzbekistan in London is the International Round Table on the topic “Cultural heritage of Uzbekistan in the collections of British museums.” At the meeting, Director of the State Museum of Arts of Uzbekistan Faiziyeva Vasilya Salikhovna reports “On the activities of Uzbekistan’s museums and their achievements” and, in particular, about the scientific and creative work of the State Museum of Arts of Uzbekistan.