100060, Республика Узбекистан
г. Ташкент, проспект Амира Темура, 16

(+998-71) 236-74-36, 236-73-47

Новости

Архив новостей

14-12-2017

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ” НОМЛИ ТАДБИР

Кучли давлат ва мустаҳкам жамиятни барпо этишнинг ўз қонуниятлари мавжуд. Қонун устуворлиги, адолат, тенглик каби тамойиллар қаторида ижтимоий ҳимоя ҳам давлатнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан. Мустақиллик йилларида бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Зеро, мамлакатда ўтказилаётган барча ислоҳотларнинг асл мақсади ҳам инсонга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, унинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришдан иборатдир. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қаровсиз ва ўз ҳолига ташлаб қўйиш асло мумкин эмас.
Ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг асосий тамойили сифатида мунтазам равишда ва изчил амалга ошириляпти. Умуман олганда, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб ҳозиргача муттасил такомиллашиб бормоқда.
Ўтган давр мобайнида республикада ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан республикамизнинг турли жойларида хайрия тадбирлари ташкил этиб келинади. Жумладан, Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2017 йилнинг 13-декабрь куни соат 15:00 да Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Ижтимоий ҳимоя тараққиёт гарови” номли тадбир ташкил этишни режалаштирган.
“Халқаро ногиронлар куни” га бағишлаб ўтказиладиган ушбу тадбир ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин кўринишларидан биридир.
Бугунги кунда республикамизда ногиронлик муаммоларини ҳал қилиш йўналишининг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу долзарб йўналишда давлат органлари, кенг жамоатчилик, республикамизнинг ҳар бир фуқароси мақсадли ишларни амалга оширмоқда. Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда рўёбга чиқаётган барча янгилик ва эзгулик ишлари республикамиз Мустақиллигининг ҳамда истиқлолимизнинг мевасидир. Шунинг учун ҳам бундай юртнинг, элнинг келажаги буюкдир.